
"Реал" - жуда кучли жамоа. Асосий таркибдан ташқари, уларда муҳим ролни ўйнайдиган захира ҳам бор. Масалан, Альваро Мората ва Марко Асенсио. Касемиро эса жамоанинг бир маромда ўйнашини таъминламоқда. Иско техника борасида Бэйлдан кучлироқ. Агар у майдонга тушса, "Реал" ҳимоямизга жуда яқин ўйнай олади" - дейди Аллегри.