Алькантара собиқ жамоасига қайтмоқчи

Mirjalol Normatov
20 июл 2018
"Бавария" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара раҳбариятга ўзини "Барселона"га қўйиб юборишларини сўради.

Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда. Айни дамда Германия бундеслигасининг амалдаги чемпионлари испанияликни сотиш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Тьягонинг ўзи "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоа таркибида 2008-2013 йилларда ҳаракат қилган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS