Алиссон мухлисларнинг қўллаб-қувватлаётганликлари учун миннатдорчилик билдирди
10 авг 2019 13:45
Янгиликлар
Алиссон мухлисларнинг қўллаб-қувватлаётганликлари учун миннатдорчилик билдирди
"Ливерпуль" посбони Алиссон мухлисларнинг далдалари учун уларга раҳмат айтди.
"Барча далдаларингиз учун ташаккур. Иложи борича тезроқ қайтишга ва бундан ҳам кучли бўлишга ҳаракат қиламан", - деб ёзган Алиссон ўзининг "Twitter" саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Алиссон кеча Премьер Лиганинг биринчи тур доирасида "Норвич"га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни эрта тарк этган эди.
26 ёшли дарвозабон фаолиятини Бразилиянинг "Интернасьонал" клубида бошлаган. Дарвозабон 2016-2018 йиллар давомида "Рома"да ўйнаганидан сўнг мерсисайдликлар футболчини сотиб олишган эди.
Алиссон 2015 йилдан буён Бразилия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар