UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (онлайн натижа)  13 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  3 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  6 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Алиссон ғалабани фейстайм орқали нишонлади Янгиликлар

Алиссон ғалабани фейстайм орқали нишонлади

ЕЧЛ финалидаги ажойиб ғалабадан кейин “Ливерпуль” посбони Алиссон Беккер кубокни боши узра баланд кўтариб, ўзига тегишли олтин медални қўлга киритгач, “Ванда Метрополитано” чимига ўзига қулай тарзда мослашиб, турмуш ўртоғига телефон қилишга тушди.

Футболчининг оиласи ҳал қилувчи финал учрашувига ташриф буюрмади. Сабаби яқин кунларда уларнинг оиласида янги фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Ушбу жуфтликнинг тўнғич фарзанди Хелена эса икки ёшни қарши олган.

Алиссон рафиқаси билан ёшлигидаёқ танишган. Жуфтлик бошқалардан фарқли равишда ўзларини кўз-кўз қилишини ёқтиришмайди, шу боис уларнинг “севги қиссаси” ҳақида кам маълумотлар мавжуд: улар Порту Аллегрида қўшни бўлишган. Дастлаб дўстлашишган ва бу кейинчалик мустаҳкам севгига айланган. Мактабдан кейин Наталья тиббиёт университетига ўқишга кирган, Алиссон эса Чемпионлар кубогини ютиш учун астойдил ҳаракатни бошлаган. 2015 йилда улар никоҳдан ўтишган, аммо бу ҳақда фақат уларга яқин кишилар хабардор бўлишган, холос. Ушбу никоҳга орадан бир йил ўтибгина, жуфтлик ижтимоий тармоқлар орқали оммага маълум қилишган.


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика