Алиссон ижтимоий тармоқда отасининг ўлимидан сўнг пост қолдирди
26 фев 2021 16:29
Янгиликлар
Алиссон ижтимоий тармоқда отасининг ўлимидан сўнг пост қолдирди
"Ливерпуль" ва Бразилия терма жамоаси дарвозабони Алиссон Бекер отасининг ўлимидан сўнг ижтимоий тармоқда пост қолдирди.
"Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтмоқчиман. Оилам сизнинг севгингизни ҳис қилмоқда. Худо барчамизга барака берсин", - деб ёзган 28 ёшли футболчи.
Олдинроқ хабар берилганидек, Алиссоннинг отаси сув омборидан ўлик ҳолда топилган эди. Ўлим сабаблари ҳали маълум эмас.
Бекерга "Ливерпуль", "Рома" ва бошқа таниқли футболчилар ҳам таъзия изҳор этишди.
— Alisson Becker (@Alissonbecker) February 25, 2021
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар