UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  1 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15

Алиссон ғалабани фейстайм орқали нишонлади Янгиликлар

Алиссон ғалабани фейстайм орқали нишонлади

ЕЧЛ финалидаги ажойиб ғалабадан кейин “Ливерпуль” посбони Алиссон Беккер кубокни боши узра баланд кўтариб, ўзига тегишли олтин медални қўлга киритгач, “Ванда Метрополитано” чимига ўзига қулай тарзда мослашиб, турмуш ўртоғига телефон қилишга тушди.

Футболчининг оиласи ҳал қилувчи финал учрашувига ташриф буюрмади. Сабаби яқин кунларда уларнинг оиласида янги фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Ушбу жуфтликнинг тўнғич фарзанди Хелена эса икки ёшни қарши олган.

Алиссон рафиқаси билан ёшлигидаёқ танишган. Жуфтлик бошқалардан фарқли равишда ўзларини кўз-кўз қилишини ёқтиришмайди, шу боис уларнинг “севги қиссаси” ҳақида кам маълумотлар мавжуд: улар Порту Аллегрида қўшни бўлишган. Дастлаб дўстлашишган ва бу кейинчалик мустаҳкам севгига айланган. Мактабдан кейин Наталья тиббиёт университетига ўқишга кирган, Алиссон эса Чемпионлар кубогини ютиш учун астойдил ҳаракатни бошлаган. 2015 йилда улар никоҳдан ўтишган, аммо бу ҳақда фақат уларга яқин кишилар хабардор бўлишган, холос. Ушбу никоҳга орадан бир йил ўтибгина, жуфтлик ижтимоий тармоқлар орқали оммага маълум қилишган.


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика