UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  2 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  13 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Алишер Шоғуломов: “Стадионда ажойиб муҳит яратиб берган ишқибозларимизга раҳмат айтаман” Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: “Стадионда ажойиб муҳит яратиб берган ишқибозларимизга раҳмат айтаман”

“Андижон” – “Нефтчи” (2:1) учрашувида “бургутлар” ҳужумчиси Алишер Шоғуломов меҳмонлар дарвозасига жавоб тўпини киритиш билан бирга, мезбонлар таркибидаги энг яхши ўйинчи дея фарғоналиклар устози томонидан эътироф этилди.

Иқтидорли футболчи биринчи бўлимда мазмунли харакатлари билан мухлисларда ҳам илиқ таассурот қолдирди. Ўйин ниҳоясига етгач, Шоғуломов билан клуб қароргоҳида суҳбатлашар эканмиз, у сўзини энг аввало маҳаллий ишқибозлар хусусида бошлади.  

- (Хурсанд бўлиб) Қаранг, ажойиб муҳит, шубҳасиз! Ашаддий ишқибозларимиз ғалабадан қувонганидан хатто клуб қароргоҳига ҳам келиб, байрам қилмоқда. Улар бу каби ғалабаларни соғиниб қолишган. Яратганга шукур, бугун мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Дерби ўйинларида иштирок этиш ўзгача завқ бағишлар экан. Олдин иштирок этмагандим тўғриси. Стадионда ишқибозлар ажойиб муҳитни яратиб берди. Гўёки европадаги ўйинлардагидек. Бутун ўйин давомида тинимсиз қўллаб-қувватлашди. Айнан уларнинг далдаси ҳисобига муваффақият қозондик. Бунинг учун ишқибозларга раҳмат. Очиғи, ижобий маънода ҳайратландим.  

- Ўйинга келадиган бўлсак, албатта ғалабага осонликча эришмадик. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг бугун фақат ютишимиз шарт эди. Шунинг учун ҳамма футболчилар биргаликда астойдил харакат қилдик.

- Йигитларнинг юқори иштиёқи ва мураббийлар штабининг тўғри тактика танлангани эвазига бугун ғолиб чиқдик.

- Бугун майдонга тушаётиб, гол уришни астойдил ният қилгандим. Чемионатдаги голларим ҳисобини очиб олдим. Насиб қилса келгусида ҳам ўз голларим билан жамоамга фойда келтиришга харакат қиламан - дейди Алишер Шоғуломов.


"Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика