UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  1 14:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  2 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  46 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  16 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  7 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  8

Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томиванинг "Бунёдкор"да қолиши 90 фоиз аниқ. У аслида ўтган йили бу жамоага ўтиши керак эди" Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томиванинг "Бунёдкор"да қолиши 90 фоиз аниқ. У аслида ўтган йили бу жамоага ўтиши керак эди"

Про лига иштирокчиси "Оқ-тепа" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Алишер Шоғуломов раҳбарлигидаги жамоа аъзолари йиғин доирасидан ўрин олган галдаги ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни ўз майдонида қабул қилди. Қизиқарли ўтган учрашувда майдон эгалари йирик 5:2 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Ўйиндан сўнг жамоа раҳбари Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Жамоамизда 80 фоиз нарсани ўзгартирдик. Футболчиларимизни айримларини ижарага берган бўлсак, яна баъзиларини шартномаси якунланди. Шу боис таркибни ёшартирдик, янгиладик. Олдимизга олий мақсадларни қўйганмиз. 

Кўрганингиздек янги африкалик легионер ҳужумчи Сандей Сонг билан уч йиллик шартнома имзоладик. Туркия клубидан жамоамизга келди. Ўзини кўрсатишига ишонаман. Шерзод Қодиров ҳозирда жамоамизда шуғулланмоқда, агарда келишувга эришсак фаолиятини шу ерда давом эттиради. Агарда Суперлига жамоаларидан таклифлар тушса кўриб чиқамиз. 

Иброҳим Томивани "Оқ-тепа"да ўйнашини ўзимиз ҳам истагандик. У аслида ўтган мавсумда "Бунёдкор" жамоасига ўтиши керак эди. Лекин, маълум сабабларга кўра бу амалга ошмаганди. Вадим Карленовичга ваъда бергандим. Томивани "Бунёдкор"да қолиши тўқсон фоизга аниқ бўлиб улгурган. Агарда у шахсий томонларини келиша олса мавсумни янги жамоада бошлайди. 

Серхио Маринангелини "Машъал"га ўтишига муносабатим оддий. Ушбу мураббийга янги чақирув тушди. Биз ҳар бир мураббий ва футболчининг ўсиши учун ҳисса қўшишни истаймиз",- дейди Шоғуломов.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика