UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  1 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  0 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  0 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  4 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4

Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томивани "Бунёдкор"га ўтишини истаган эдим. Лекин..." Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томивани "Бунёдкор"га ўтишини истаган эдим. Лекин..."

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Оқ-тепа" ва "Хоразм" жамоалари ўртасида кечган учрашувда пойтахт жамоасининг қўлиб баланд келди (3:1).

Ушбу учрашувдан сўнг "Оқ-тепа" клуби раиси Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кўриб турганилардек қизиқарли ўйин бўлди. Ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бугун жамоамизда олти нафар янги футболчи майдонга тушди. Яна шунча футболчимизни Суперлиганинг клубларига ўтказдик. Трансферлар вақтида келиб қўшилган янги футболчиларимиз тўлиқ юз фоиз киришиб кетди дея олмайман. Кейинги баҳсларда бундан ҳам чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик.

Ҳа, иккинчи бўлимда очиқ ўйин бўлди. Жамоамизда ўзимизнинг академиямиздан чиққан уч нафар 2004 йилда туғилган ёш футболчилар дебютини нишонлади. Бу биз учун икки баробар катта байрам. Уларнинг дебюти яхши ўтди. Ёш футболчиларни барчасидан қониқдим, берилган вазифа ва кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Жамоамиз чиройли ўйин кўрсатди, пас ўйнадик, вазиятлардан унумли фойдаландик.

Оралиқдаги катта танаффус фақат биз учун бўлмади. Буни баҳона қилиш ҳам нотўғри бўлади. Ҳамма жамоалар ўйнавотику. Вазифамизни бажардик, яхши тайёргарлик кўрдик. Навбатдаги турда "Динамо" билан тўқнаш келамиз. Мазкур ўйинга муносиб ҳозирлик кўрамиз.

Иброҳим Томива масаласига ойдинлик киритиб ўтсам. Тўғрисини айтсам ўзим Томивани "Бунёдкор"да тўп тепишини истаган эдим. Лекин, молиявий томонлама клуб Томивани ўзи билан келиша олмади. Шу сабабдан у "Қизилқум" жамоасига ўтди. Иброҳимни "Оқ-тепа"да олиб қолсам ҳам бўларди. Уни ижарага берганмиз. Бироқ, футболчилар олдинга интилишларини, ўсишларини хоҳлайман. Суперлигада ўйнаса футболчининг ўзи учун ҳам фойда бўлади. Томивани келажаги порлоқ, кейинги мавсумда уни янада каттароқ жамоаларда кўриш насиб қилсин"- дейди Шоғуломов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика