UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  13 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2

Алишер Шоғуломов: "Ҳакамлар хусусий клубларни "кўмишмоқда". Бу биринчи марта эмас" Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Ҳакамлар хусусий клубларни "кўмишмоқда". Бу биринчи марта эмас"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Оқ-тепа" (2:1) учрашувидан кейин "Оқ-тепа" клуби директори Алишер Шоғуломов ўз фикрларини билдирди.




"Олимпик" жамоасини ғалаба билан табриклайман! Яхши шаклланган ёш жамоа. Яхши мураббий ишламоқда. Тўғрисини айтсам бу жамоага ҳам мухлислик қиламан.

Лекин ҳакамлар ҳақида гапирмоқчиман, кечириб бўлмайдиган ҳолатлар бўлмоқда. Яқинда "Турон" билан ўйиндаги вазият такрорланмоқда. Ҳакамларга нисбатан нимадир қилишсин, натижа бўлсин! Майли бу баҳона эмас, ўзимизни хатолар туфайли голлар ўтказдик. Кимдир уларга нимадир дейиш керак. Ҳакамлар хоҳлаган ишини қилмоқда... Ўтган турда ҳам "Бухоро" билан баҳсда рақиб футболчиси тирсаги билан бизнинг ўйинчига зарба бермоқда, ҳакам буни кўрмаяпти. Бу тоза пенальти эди... Майли ишлашда давом этамиз ва хатоларни тўғрилашда давом этамиз. Мана шундай ўйинлар кўпайгани яхши, стадион зўр, муҳит зўр, футбол ўйнаш керак холос", - деб гап бошлади Алишер Шоғуломов.

- Жамоа яхши ҳужум қилмоқда, аммо нимадир етишмаяпти...

- Ҳужумларни якунлашда камчиликларимиз бор тўғри. Бунинг устида ишлаймиз.

- Таркибга ўзингиз истаган барча футболчиларни жалб қила олдингизми?

- Ўзимизни чақирган футболчиларни жалб қила олмадик. Бизда "Нефтчи" ёки "Бухоро"дек молиявий имкониятимиз зўр эмас. Кўп футболчилар келишмади. Легионерларни қўшиб олдик, бразилиялик, колумбиялик футболчилар. Улар ҳали максимал формага киришмаган, машғулотларда ишлашади ва жамоага қўшилиб кетишади.

- Ҳакамларга эътирозингиз айнан қайси вазиятлар учун?

- Биринчи таймда жарима тўпини амалга оширганимизда менимча гол бўлганди, яна бир вазиятда рақиб футболчисининг қўлига тўп тегди, ҳакам пенальти қўймади. 3-4та вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни нотўғри аниқлашди. Ҳакамлар жонга тегишди. Ўтган ўйинда ҳам шундай вазиятлар бўлди. Хусусий клубларни ҳакамлар "кўмишмоқда". Бу биринчи марта эмас. Балки ҳакамларга хусусий клублар ёқмас, билмадим", - дейди Алишер Шоғуломов.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика