UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср (матнли трансляция)  66 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6

Алишер Никимбаев: "Қатарда 100 фоиз карантин ҳолати эълон қилинмаган" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Қатарда 100 фоиз карантин ҳолати эълон қилинмаган"

"Тезкор студия" меҳмони бўлган таниқли мутахассис Алишер Никимбаев Қатардаги карантин ҳолати қандай давом этаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Маълумки, Алишер Файзуллаевич бугунги кунда Қатар футбол ассоциациясида фаолият олиб боряпти. 

- Қатарда 100 фоиз карантин ҳолати эълон қилинмаган. Ишга эса навбатма-навбат боряпмиз. Масалан, ўзим 1 апрель куни ишга борган бўлсам, энди 14 апрель куни бораман. Худди шу каби ҳар бир ходимнинг иш дастури белгилаб берилган. 

- Ҳозирча Доҳада машиналар қатновига чеклов эълон қилингани йўқ, кўчада машиналар бемалол юрибди. Лекин барибир кўп ҳолларда ҳамма уйда қолишга ҳаракат қиляпти. Ҳафтада икки марта уйдан чиқишимиз мумкин, шунда ҳам озиқ-овқат харид қилгани дўконга борамиз. 

- Лекин шаҳар тўлиқ карантинга ёпилгани йўқ. Ҳатто қурилиш ишлари ҳам давом этяпти. Биласиз, 2022 йилги жаҳон чемпионатига Қатар мезбонлик қилади, шу боис қурилиш тўхтаб қолиши керак эмас. Фақат иш соат бўйича белгилаб берилган, - дейди Алишер Никимбаев. 


Қатар чемпионатида нима гап? Ўйинлар қачондан давом этиши мумкин? 

Бу саволларга Никимбаевнинг жавоби қуйидагича бўлди: 

- Ўйинлар қачондан давом этиши номаълум. Қатар Юлдузлар лигаси тугашига бешта тур қолган. Ёшлар лигаси билан иккинчи дивизионда ҳам бештадан тур қолган. Шунингдек, Кубокда ярим финал ва финал баҳслари ҳали ўтказилгани йўқ. Қатарда расман 14 апрелга қадар барча мусобақалар тўхтатилган. 18 ёшдан кичик футболчилар ўртасидаги турнирлар эса бекор қилинди. 

- Катта эҳтимол билан апрель охирига қадар ўйинлар бўлмайди. Агар апрель охирида жамоалар тўлиқ таркиб билан машғулотларга қайтса, балки май ойи ўрталарида чемпионат ва бошқа мусобақалар тўхтаган жойидан давом эттирилиши мумкин. 

- Шу ўринда 23 май атрофида Ҳайит байрами нишонланишини эътиборга олиш лозим. Бу ҳам режа тузаётганимизда инобатга олинади. Ҳозирги режамиз июнга қадар чемпионатни тугатиб қўйиш ва Кубокнинг ярим финал, финал ўйинларини сентябрга қолдириш. Бу энди вазиятнинг қандай тус олишига боғлиқ.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика