UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  3 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  14 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  53 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38

Алишер Никимбаев: "Қатарда 100 фоиз карантин ҳолати эълон қилинмаган" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Қатарда 100 фоиз карантин ҳолати эълон қилинмаган"

"Тезкор студия" меҳмони бўлган таниқли мутахассис Алишер Никимбаев Қатардаги карантин ҳолати қандай давом этаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Маълумки, Алишер Файзуллаевич бугунги кунда Қатар футбол ассоциациясида фаолият олиб боряпти. 

- Қатарда 100 фоиз карантин ҳолати эълон қилинмаган. Ишга эса навбатма-навбат боряпмиз. Масалан, ўзим 1 апрель куни ишга борган бўлсам, энди 14 апрель куни бораман. Худди шу каби ҳар бир ходимнинг иш дастури белгилаб берилган. 

- Ҳозирча Доҳада машиналар қатновига чеклов эълон қилингани йўқ, кўчада машиналар бемалол юрибди. Лекин барибир кўп ҳолларда ҳамма уйда қолишга ҳаракат қиляпти. Ҳафтада икки марта уйдан чиқишимиз мумкин, шунда ҳам озиқ-овқат харид қилгани дўконга борамиз. 

- Лекин шаҳар тўлиқ карантинга ёпилгани йўқ. Ҳатто қурилиш ишлари ҳам давом этяпти. Биласиз, 2022 йилги жаҳон чемпионатига Қатар мезбонлик қилади, шу боис қурилиш тўхтаб қолиши керак эмас. Фақат иш соат бўйича белгилаб берилган, - дейди Алишер Никимбаев. 


Қатар чемпионатида нима гап? Ўйинлар қачондан давом этиши мумкин? 

Бу саволларга Никимбаевнинг жавоби қуйидагича бўлди: 

- Ўйинлар қачондан давом этиши номаълум. Қатар Юлдузлар лигаси тугашига бешта тур қолган. Ёшлар лигаси билан иккинчи дивизионда ҳам бештадан тур қолган. Шунингдек, Кубокда ярим финал ва финал баҳслари ҳали ўтказилгани йўқ. Қатарда расман 14 апрелга қадар барча мусобақалар тўхтатилган. 18 ёшдан кичик футболчилар ўртасидаги турнирлар эса бекор қилинди. 

- Катта эҳтимол билан апрель охирига қадар ўйинлар бўлмайди. Агар апрель охирида жамоалар тўлиқ таркиб билан машғулотларга қайтса, балки май ойи ўрталарида чемпионат ва бошқа мусобақалар тўхтаган жойидан давом эттирилиши мумкин. 

- Шу ўринда 23 май атрофида Ҳайит байрами нишонланишини эътиборга олиш лозим. Бу ҳам режа тузаётганимизда инобатга олинади. Ҳозирги режамиз июнга қадар чемпионатни тугатиб қўйиш ва Кубокнинг ярим финал, финал ўйинларини сентябрга қолдириш. Бу энди вазиятнинг қандай тус олишига боғлиқ.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика