UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  18 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  5 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  4 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6

Алишер Никимбаев: "ПФЛ ЛаЛиганинг энг абсурд талабини кўчирди" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "ПФЛ ЛаЛиганинг энг абсурд талабини кўчирди"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида ПФЛ клубларга қўйган талаб ҳақида пост қолдирди.

"Менга ПФЛ (бу қисқартманинг тўлиқ кўриниши қандай бўлмасин) ўзининг мантиқсиз талабларини оқлаш учун етакчи лигалар, масалан, ЛаЛига тажрибасини кўрсатиши ёқади. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Испанияда телетрансляцияга трибуналардаги бўш жойлар тушиб қолса ёки стадион мухлислар билан 70%дан кам тўлса клублар жазоланади. 29 минглик стадионга эга бўлган "Сельта" иккита ўйинда 16 ва 17 минг мухлис йиғгани учун икки марта жаримага тортилган.

Аммо бошқанинг тажрибасини кўр-кўрона кўчиришдан аввал, нега бундай бўлганини тушуниб олиш керак. 2,9 млрд. евролик ТВ шартнома имзолаганидан сўнг телевидения босими остида ЛаЛиганинг шартлари пайдо бўлди. Яъни телевидения Испания учун рекорд суммага битим тузиб, ўз шартларини қўя бошлади. Уларга чиройли кўриниш керак, бош трибуналар эса маҳсулот нархини тушириб юборади.

Ҳар қандай холатда ҳам талаблар телевизион ҳуқуқлар нархи ошишидан сўнг пайдо бўлди. Яъни мантиқли занжир. Шунга қарамай ЛаЛиганинг талабларини жиддий танқид қилишмоқда. Стадион мухлислар билан 70%га тўлдириш Испания учун амаллаб бўладиган вазифа. Бу қоида бизнинг стадионларга тўғри келадими? Сўнгги марта қачон миллий чемпионат ўйинларида "Бунёдкор" стадионининг ҳеч бўлмаса ярми тўлган? "Пахтакор" ҳар бир уй учрашувида 23 минг мухлис тўплай олиши ҳақиқатга тўғри келадими? Пахта мавсуми бошланса вилоятлар жамоалари нима қилади?

Саволлар кўп. Яна биттасини қўшишим мумкин. Нега ПФЛ ЛаЛиганинг энг абсурд талабини кўчириб, ишдаги энг муҳимини ўрганмайди, масалан, чемпионат иштирокчилари сонини бир ой олдин аниқлаш. Клубларга эса чет эл тажрибасига эътибор қаратишни маслаҳат бера оламан холос. Россиянинг бир клуби бўш трибуналарни шундай тўлдирди" - деб ёзди Никимбаев ўзининг Телеграм каналида.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика