UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  204 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Алишер Никимбаев: "ПФЛ ЛаЛиганинг энг абсурд талабини кўчирди" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "ПФЛ ЛаЛиганинг энг абсурд талабини кўчирди"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида ПФЛ клубларга қўйган талаб ҳақида пост қолдирди.

"Менга ПФЛ (бу қисқартманинг тўлиқ кўриниши қандай бўлмасин) ўзининг мантиқсиз талабларини оқлаш учун етакчи лигалар, масалан, ЛаЛига тажрибасини кўрсатиши ёқади. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Испанияда телетрансляцияга трибуналардаги бўш жойлар тушиб қолса ёки стадион мухлислар билан 70%дан кам тўлса клублар жазоланади. 29 минглик стадионга эга бўлган "Сельта" иккита ўйинда 16 ва 17 минг мухлис йиғгани учун икки марта жаримага тортилган.

Аммо бошқанинг тажрибасини кўр-кўрона кўчиришдан аввал, нега бундай бўлганини тушуниб олиш керак. 2,9 млрд. евролик ТВ шартнома имзолаганидан сўнг телевидения босими остида ЛаЛиганинг шартлари пайдо бўлди. Яъни телевидения Испания учун рекорд суммага битим тузиб, ўз шартларини қўя бошлади. Уларга чиройли кўриниш керак, бош трибуналар эса маҳсулот нархини тушириб юборади.

Ҳар қандай холатда ҳам талаблар телевизион ҳуқуқлар нархи ошишидан сўнг пайдо бўлди. Яъни мантиқли занжир. Шунга қарамай ЛаЛиганинг талабларини жиддий танқид қилишмоқда. Стадион мухлислар билан 70%га тўлдириш Испания учун амаллаб бўладиган вазифа. Бу қоида бизнинг стадионларга тўғри келадими? Сўнгги марта қачон миллий чемпионат ўйинларида "Бунёдкор" стадионининг ҳеч бўлмаса ярми тўлган? "Пахтакор" ҳар бир уй учрашувида 23 минг мухлис тўплай олиши ҳақиқатга тўғри келадими? Пахта мавсуми бошланса вилоятлар жамоалари нима қилади?

Саволлар кўп. Яна биттасини қўшишим мумкин. Нега ПФЛ ЛаЛиганинг энг абсурд талабини кўчириб, ишдаги энг муҳимини ўрганмайди, масалан, чемпионат иштирокчилари сонини бир ой олдин аниқлаш. Клубларга эса чет эл тажрибасига эътибор қаратишни маслаҳат бера оламан холос. Россиянинг бир клуби бўш трибуналарни шундай тўлдирди" - деб ёзди Никимбаев ўзининг Телеграм каналида.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика