UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  1 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  1 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   5 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  12 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  4 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  9 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  6 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0

Алишер Азизов: “Қирғизистондаги клублар ўзбек футболчиларига қизиқиб қолишган” Янгиликлар

Алишер Азизов: “Қирғизистондаги клублар ўзбек футболчиларига қизиқиб қолишган”

Теглар :  Алишер Азизов
Қирғизистоннинг “Дордой” клуби ОФК кубоги саралаш учрашувида Тожикистоннинг “Ҳосилот” клубига қарши баҳс олиб борди ва ушбу учрашувда кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ўйинда яна голга “Дордо” клуби сафида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Алишер Азизов муаллифлик қилди. Ушбу баҳсдан сўнг Алишер Азизов ўз фикрларини билдирди.

“ОФК саралаш учрашувида Тожикистоннинг “Ҳосилот” клубига қарши дастлабки баҳсни олиб бордик. Тўғрисини айтсам ушбу учрашув лой жанги бўлди, дейишим мумкин. Чунки ўйиндан олдин қор ёғиб кейин эригандан сўнг стадион ҳолати ачинарли ахволга келиб қолганди. Шундай бўлсада иккала жамоа ҳам бир хил шароитда майдонда ҳаракат қилди. Бизда голга тортадиган имкониятлар бўлди, шулардан фақат биттасидан фойдаланиб қолдик. Энди бизни сафардаги жавоб учрашув кутиб турибди. Ўша ўйинда ҳам ғалаба қозонишимиз керак. Кўпчилик билади ҳужумчи гол урса ўзига бўлган ишончи ошади. Энг мухими асосий таркибда тушсангиз бўлгани. Захирадан 10-15 дақиқага майдонга тушсангиз гол уриш учун имкониятингиз кам бўлади, ташқаридан қараганда ёмон кўринасиз. Бу ерда менга катта ишонч билдиришмоқда. Барибир ўзингиз маъсулиятни хис қиласиз. Агарда бошқа давлат клубида Ўзбекистон номидан тўп тепсангиз Ўзбекистон зўр экан дейишади. Агарда ишончни оқлай олмасангиз футболчининг савияси паст экан дейишади. Шунинг учун ҳам ҳозир Қирғизистондаги барча клублар ўзбекистонлик футболчиларга қизиқиб қолган. “Терма сафида ўйнамаган футболчи шунчалик савияли бўлса, демак Ўзбекистондаги футболчилар зўр эканда” дейишмоқда. Бу тарафдан Ўзбекистон футболининг обрўси ошмоқда”, - дейди “Дордой” клуби футболчиси Алишер Азизов.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика