Алибобо Раҳматуллаев: "Қатарда ғалаба учун бор кучимизни сарфлаймиз"

Narzulla Saydullayev
22 апр 2014, 14:43
"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Алибобо Раҳматуллаев Қатарга учиб кетиш олдидан "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.
- Гуруҳимиздаги энг кучли жамоа "Ал Жаиш" деб айта оламан. Менинг назаримда, қатарликлар кучли. Бироқ бизнинг ҳам таслим бўлиш ниятимиз йўқ ва охиригача курашамиз. Мухлислар ва бутун халқимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун ғалаба қозонишга ҳаракат қиламизю Ўйиннинг аҳамиятини билган ҳолда Қатарда бор кучимизни сарфлаймиз, - дейди Алибобо Раҳматуллаев.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia