UZ

Сўнгги янгиликлар

20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  1 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  7 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  0 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  1 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  1 19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  1 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  2 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  11 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   6 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  1 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  9 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0

Алибобо Раҳматуллаев: “Жамоалардан таклиф тушишини кутяпман” Янгиликлар

Алибобо Раҳматуллаев: “Жамоалардан таклиф тушишини кутяпман”

Бу йил учта жамоада тўп тепиб, яна иккита клуб машғулотида иштирок этган ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаев учун жорий мавсум якунига етди.

“Бухоро” ва “Навбаҳор” таркибида ўйнаб, “Пахтакор” ҳамда Таиланд клуби машғулотларида иштирок этган футболчи яқинда “Раван” жамоаси билан шартнома имзолаганди. Лекин Алибобонинг Озарбойжон миссияси ҳам муваффақиятсиз чиқди. Клуб раҳбарияти легионерлар, шу жумладан Раҳматуллаев билан ҳам шартномани бекор қилди. Биз Раҳматуллаев билан учрашиб, ундан интервью олдик.

- “Раван” клуби мураббий ва футболчилари билан тезда чиқишиб кетдим, - дея сўз бошлади футболчи. - Битта муаммо шартномада кўрсатилган ойлик маошимни вақтида беришмади. Фақат маълум бир қисминигина олишга муваффақ бўлдим. Нафақат мен, балки бошқа футболчилар ҳам молиявий томондан анча қийналиб қолишганди. Клуб раҳбарияти шартномада кўрсатилган суммани бера олмаганидан кейин легионерлар ҳам, маҳаллий футболчилар ҳам тарқалиб кетишди. Озарбойжон УЕФА таркибида бўлгани учун Европа футболи ҳавоси шундоққина сезилиб турибди. Лекин энг катта камчилиги аксарият клублар ўз ўйинларини сунъий қопламали майдонда ўтказишади. Икки ёки учта жамоа табиий майдонга эга. Мухлислар ташрифи эса бизнинг олий лига билан деярли бир хил. Аммо, мухлислик маданиятида фарқ бор. Масалан, 20 нафар мухлис стадионга келса ҳам, улар худди минг кишидек ишқибозлик қилишади. Ўзимизнинг водий мухлисларига ўхшаб кетади. Лекин Тошкентда у даражада мухлислик қилишмайди.    


- Шартномада кўрсатилган маошингиз қанча эди?
- Буни айта олмайман. Лекин олий лигамиздаги маошдан кўпроқ эди.

- Ўзи “Раван” клубига ўтишингиз қандай амалга ошганди?
- Озарбойжон клуби раҳбарияти ва мураббийлари штаби томонидан таклиф бўлганди. У ердаги фаолиятим бу даражада якунланади, деб сира ўйламагандим.

- Маълум муддат “Пахтакор” жамоасида ҳам ўйнадингиз. Нима сабабдан клубда қолмадингиз?
- Келинг бу мавзуда гапирмай қўя қолай.

- Ўз вақтида “Бунёдкор” жамоасида ҳам тўп тепдингиз. Аммо, “қалдирғочлар” сафида ҳам узоқ вақт ушланиб қолмадингиз. “Футбол шарҳи” кўрсатувига берган интервьюингизда мураббийларни айблагандингиз...
- “Бунёдкор”дан кетишимга клуб раҳбариятининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мураббий Сергей Лушан сабабли жамоани тарк этишга мажбур бўлдим. Акс ҳолда, бундай жамоадан ким ҳам кетишни хоҳларди. Аксарият ўйинларда захира ўринидиғида қолиб кетдим. Бунинг натижасида ўйин амалиётига деярли эга бўлмадим.

- “Навбаҳор”да ҳам шунга ўхшаш муаммо юзага келдими ёки Наманган шаҳри жамоасини тарк этишингизнинг бошқа сабаби борми?
- Аслида клуб билан мавсум охиригача шартнома имзолагандим. Лекин келишувда хориж клубларидан яхшироқ таклиф тушса, жамоадан кетишим мумкинлиги ҳақидаги банд бор эди. Хориж клубидан таклиф тушди ва шартномага амал қилинган ҳолда “Навбаҳор” раҳбарияти менга рухсат берди.

- Айни пайтда нималар билан машғулсиз?
- Чемпионатимиз якунланишига оз фурсат қолди. Ҳозир ўзим индивидуал тарзда машғулот ўтказиб турибман. Энди бор умидим кейинги мавсумдан. Жамоалардан таклиф тушишини сабрсизлик билан кутяпман.

- Олий лигамизда ғалвир сувдан кўтариладиган вақт етиб келди. Чемпионат якунланишига 4та тур қолган бир пайтда пешқадам “Пахтакор” энг яқин таъқибчиси “Локомотив”ни бир очкога ортда қолдирмоқда. Сизнигча, чемпионлик пойгасида қайси жамоанинг имконияти юқорироқ?
- Очиғи, анчадан бери олий лигамиз бунчалик қизиқ бўлмаётган эди. Айни пайтда бир йўла учта жамоада чемпион бўлиш учун имконият юзага келган. Шу пайтгача мавсум якунланишига 4 ёки 5та тур қолганида ким чемпион бўлиши аниқ бўларди. Менимча, бу йил чемпионлик масаласи сўнгги турда ҳал бўлади. Аксинча, қуйи поғоналарда бораётган жамоаларнинг ҳам лигада жон сақлаб қолишлари учун имкониятлари етарли. Тахмин қилиб кўрай, менимча, бу йил “Насаф” жамоаси чемпион бўлса керак. Қолган жамоаларга ҳурматимни сақлаган ҳолда шуни айтишим керакки, бу мавсум “Насаф” анча мазмунли ўйин намойиш этяпти. Безижга “Бунёдкор” ва “Локомотив”дек кучли жамоаларни ортда қолдириб, Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлмади. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” бошида яхши ўйин кўрсатиб келаётганди. Лекин жамоа чемпионат тугашига оз фурсат қолганида сустлашиб қолди. “Локомотив” клуби бир текис ўйнамаяпти. Жамоада бош мураббий ишдан кетди. “Бунёдкор” клуби эса чемпионлик учун курашдан чиқиб кетди, деб ўйлайман. Келаси турда ўтказиладиган “Насаф” - “Пахтакор” ўйини кўп жиҳатдан чемпионлик масаласига ойдинлик киритиб беради. 


- Кетма-кет бу йилги мавсумда ҳам “Бунёдкор” жамоасининг совринсиз қолиши деярли маълум бўлди. ОЧЛ йўлланмаси ҳам катта сўроқ остида қоляпти. Бундай омадсиз иштирокка нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз?  
- Омадсизликда кимнидир яққол айблаб бўлмайди. Миржалол Қосимов жамоадан кетганидан бери “Бунёдкор” ўйинида анча пасайиш кузатилди. Футболчилар ўртасидаги муносабат ҳам унчалик яҳши эмас. Футболчилар билан гаплашиб тураман, уларнинг айримлари ҳам клубдаги ҳолатидан норози. “Бунёдкор”да Миржалол Қўшоқовичнинг ўрни бошқача эди. Менимча, ҳамма гап мураббийда. Клуб раҳбарияти ўша-ўша, муаммода уларнинг “хиссаси”ни кўрмаяпман. Ҳамиша “Бунёдкор”га омад тилаб келганман. Гарчи, клубни тарк этиб кетган бўлсамда, лекин бу жамоани унутди, унинг иштирокидаги ўйинларни кўрмайди, натижалардан хабардор бўлиб бормайди, дегани эмас. Мағлубиятидан куюнаман, ғалабасидан эса суюнаман. Айтишадику, ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ деб. Ўйлайманки, “Бунёдкор” келаси мавсум ўз сўзини яна айтади.

 - Суҳбатимиз сўнггида футболга кириб келишингиз, миллионлар ўйинидаги илк қадамлар ҳақида ҳам гапириб берсангиз.
- Футболга кириб келишимга биринчи навбатда дадам сабабчи бўлганлар. Отам футболнинг ҳақиқий жонкуяр мухлисларидан бири. Мени ушбу спорт турига қизиқтирган ҳам айнан улар бўлганлар. Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Қурувчилар” мавзесида футбол тўгараги очилганди. У ерда мураббий Муҳаммаджон аканинг қўл остида футболнинг илк сабоқларини олганман. Футболчи бўлиб етишимда уларнинг хиссалари жуда катта. У ерда беш йил футбол ўйнадим. Кейинчалик “Чиғатой” футбол мактабида тажрибали ва таниқлик мураббий Марат Кабаев қўл остида фаолиятимни давом эттирдим. Олий лигадаги дебют ўйинимда унчалик яхши ўйнай олмаганман. Ундан олдин эса Осиё Чемпионлар лигасида Австралияда “Аделаида Юнайтед” жамоасига қарши ўйинда дебют учрашувим бўлган. У ерда нурсиз дуранг қайд этганмиз. Учрашувда хисоб очилмаганди. Лекин битта вазиятда ҳакам очиқчасига пенальти белгиламаганди. Жарима майдончаси ичида зарба бермоқчи бўлганимда ҳимоячи қўли билан мени туртиб юборганди.

- Футбол орқали олган илк маошингиз ёдингиздами?
- “Чиғатой”да ўйнаб юрган кезларим 10 минг сўм маош олгандим. Кейин “Шайхонтоҳур” жамоасида аввалига 25, кейин эса 100 минг сўм беришган. Футболни танлаганимдан афсусланмайман. Ҳали умидларим катта. Аввалги ўйинимни топиб олиб, яна кучли клублар сафида ўйнаш истагидаман. Ва албатта, миллий терма жамоа либосида майдонга тушишни орзу қиламан. Нафақат, орзу қиламан, балки шунга астойдил интиламан. Терма жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Самвел Бабаян кучли психолог, футболчиларни ўйинга қандай тайёрлашни жуда яхши билади. Ишончим комилки, миллий терма жамоамиз айнан Самвел Бабаян бошчилигида ЖЧ-2018да иштирок этади.   
   
Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика