Али Аднан: "Ироқ учун жаҳон чемпионатига чиқадиган вақт келди"
27 фев 2020 10:42
Янгиликлар
Али Аднан: "Ироқ учун жаҳон чемпионатига чиқадиган вақт келди"
"Ҳамма яхши билади бизнинг мамлакат жуда қийин кунларни бошдан кечирди. Одамлар кечаси кўчага чиқишга қўрқарди. Лекин 2007 йил Осиё Кубогини ютган пайтимиз ҳамма ташқарига чиқиб чемпионликни бирга нишонлаганди. Ўшанда мен 13 ёшда бўлиб, кўчадаги муҳитни жуда яхши эслайман".
"Лекин бу энди ўтмиш. Ҳозир эса биз янги тарих ёзишимиз керак. Янги тарихни жаҳон чемпионатига чиқиб ёзамиз. Ҳозирча саралашда ҳаммаси яхши кетяпти. Бешта ўйин ўтказиб, умуман мағлуб бўлмадик ва гуруҳда биринчи ўринда боряпмиз. Ироқ терма жамоаси бунгача фақат бир марта, 1986 йил жаҳон чемпионатига чиққан. Лекин бу сафар яна шу ишни такрорлашга ҳаракат қиламиз. Бизда жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳамма нарса бор, шу боис 2022 йил Қатарга боришимизга ишонаман", - дейди 6-рақамли футболчи.
Маълумот учун, Али Аднан АҚШнинг "Ванкувер Уайткэпс" клубида тўп суради. Ироқ терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичининг кейинги баҳсларини 31 март Гонконг, 4 июнь Камбоджа ва 9 июнда Эронга қарши ўтказади.
Фикрлар