Али Аднан Кадим Йилнинг энг яхши ёш футболчиси!
26 ноя 2013 20:08
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/108254_original.jpg)
![](/upload/storage/108254_220.jpg)
Али Аднан Кадим Йилнинг энг яхши ёш футболчиси!
Ироқ U-20 терма жамоаси аъзоси Али Аднан Кадим ОФКнинг йил якунларига бағишланган тадбирида энг яхши ёш футболчи деб топилди.
У Туркияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги мундиалда Англия дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди. Қолаверса, Уругвай билан кечган ярим финал беллашувида ҳам ўзини кўрсатишга эришди.
Ёш футболчининг отаси Аднан Кадим ҳам ўз вақтида терма жамоада тўп сурган бўлиб, 1977 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида зафар қучган. Али Аднан Кадим бу йил ҳисобидан миллий терма жамоада еттита расмий баҳсда майдонга тушди. Шундан тўрттаси Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳслари ва учтаси ЖЧ-2014 саралаш ўйинларига тўғри келди.

![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар