

Милан клуби чилиликни ушбу мавсум якунига қадар ижарага олганди, бироқ улар "Манчестер Юнайтед" билан футболчини сотиб олиш борасида музокаралар олиб боришмаяпти. Санчес "Интер" таркибида барча турнирларда 15 ўйинда 1 гол урди.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, унинг хизматларига "Рома" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. "Бўрилар" Санчесни 2020/2021 йилги мавсум якунига қадар сотиб олиш имконияти билан ижарага олмоқчи.
Шу орқали римликлар футболчини пасайган нархда сотиб олиш имкониятига эга бўлишади. Санчеснинг МЮ билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар давом этади.



