Алексис Санчес: "Манчестер Юнайтед"га Артуро Видаль каби футболчилар керак"

Aslanov Jasurbek
9 авг 2018, 15:31
"Манчестер Юнайтед" форварди Алексис Санчес ўз клубининг трансфер сиёсати ҳақида фикр билдирди.

"Манчестер Юнайтед" кучли, тажрибали футболчиларни сотиб олиши керак. Масалан, Артуро Видалга ўхшаган. У ажойиб футболчи, уни Чили терма жамоаси орқали яхши биламан.

Видаль - "Юнайтед"га керак футболчининг намунаси, чунки биз доимо совринлар учун курашамиз" - дейди Санчес.

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг янги мавсумида биринчи турни "Лестер"га қарши ўтказади. Учрашув эртага, 10 август куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Reuters