UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  4 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  44 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Алексей Евстафеев: "Бухоро"га қарши ўйиндан кейин бироз эйфорияга берилдик" Янгиликлар

Алексей Евстафеев: "Бухоро"га қарши ўйиндан кейин бироз эйфорияга берилдик"

Про лига 12-туридан ўрин олган "Дўстлик" – "Хоразм" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Алексей Евстафеев матбуот анжуманида қатнашди

– Учрашув ҳақида

– Ўйин бизнинг фойдамизга бўлмади. Ҳисоб буни кўрсатиб турибди. Менимча, йигитлар ўйинга руҳан керагича тайёрлана олишмади. Катта эҳтимол билан, "Бухоро"га қарши ўйиндан кейин бироз эйфорияга берилдик. Бошқа нима ҳам дея оламан. Хатоларни албатта кўриб чиқамиз.

– Рақиб сиздан кучлироқмиди ёки қайсидир вазиятларда уларга омад кулиб боқдими?

– Рақиб ўзининг барча вазиятларидан фойдаланди. Бизда эса деярли имкониятлар бўлмади. Шунинг учун улар ғалаба қозонишди. Рақибни табрикламоқчиман. Уларга омад тилайман.

– Дарвоза чизиғида муаммолар бордек. Жамоага янги дарвозабонни жалб қилиш ҳақида ўйлаб кўрдингизми?

–  Дарвозабон бўйича бизда муаммо йўқ. Дарвозабон совға қилмади. Жамоа мағлуб бўлди. Тўғри, хатолар бордир. Лекин мен дарвоза чизиғимизда муаммо бор деб ўйламайман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика