UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  2 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  8 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  10 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0

Александр Хомяков: "Умуман олганда бугунги ўйинимиз менга ёқмади" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Умуман олганда бугунги ўйинимиз менга ёқмади"

"Машъал" - "Динамо" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Александр Хомяков иштирок этди.
"Дастлабки бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Иккинчи бўлимда ўзимизда куч топиб тезкор гол урдик ва олдинга чиқиб олдик. Умуман олганда эса ўйинимиз менга ёқмади. Биринчи даврада жуда яхши ҳаракат қилгандик. Ҳозир эса йигитлар ўзларини бўш қўйиб юборишди. Сабаби бошқа жамоалар билан орамиздаги фарқ анча катта бўлиб кетди", - дейди Хомяков.

"Тўғри кўп гол уриб кўп ўтказаяпмиз. Аммо 31та қўйиб юборилган гол жуда кўп. Ўтказилган голларда фақат дарвозабон ва ҳимоячиларнинг айби бўлмайди".

"Зоҳир Қўзибоев учун хурсандман. Олий лигадаги дебют мавсумида кўплаб голлар уриб тўпурар бўлиб турибди. Бундан албатта хурсандман".

"Ўйинда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик, бунинг устида ишлаяпмиз. Машғулотда барчаси ўхшайди, аммо ўйинда доим ҳам осон бўлмайди".

"Локомотив"га қарши Тошкентда ўйнаш оғир, бироқ агар улардан очко олсак бундан албатта хурсанд бўламиз", - дейди Александр Хомяков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика