UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  0 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  2 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5

Александр Хомяков: "Тезкор гол режамизни ўзгартириб юборди. Халқаро майдон ҳақида ўйлашга ҳали эрта" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Тезкор гол режамизни ўзгартириб юборди. Халқаро майдон ҳақида ўйлашга ҳали эрта"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.


"Ютқаздик. Нимадир дейиш қийин. Ёмон ўйнадик, биринчи голни кераксиз жойда ўтказиб юбордик. Ўзимиз яратган вазиятларда диққат, аниқлик етишмади. "Пахтакор" билан очиқ ўйин қандай бўлишини кўрдик. Рақиб ҳақли равишда ғалаба қозонди. Эътиборлироқ бўлишимиз керак эди", - дейди Александр Хомяков.

- "Андижон" кўпгина учрашувларда иккинчи рақам бўлиб ўйнайди. Бугун эса жамоангиз анча ҳужумкор футбол намойиш этди? Бунга сабаб нима?

- Рақибнинг тезкор голи бизни бундай қилишга мажбур қилди. Ўйинга иккита режа тайёрлагандик, учта марказий ҳимоячи билан ва иккита марказий ҳимоячи билан. Режамиз майдон марказида яхшироқ ҳаракатланиш ва кўпроқ тўпни олиб қўйишдан иборат эди. "Пахтакор"нинг кучсиз томонларидан келиб чиқиб, бундай қарорга келгандик. Очиқ футбол ва натижа учун футбол ўйнаш умуман бошқа нарсалар. Ўз вазиятларимиздан фойдаланганимизда барчаси яхши бўларди. "Пахтакор"га қарши очиқ ўйин таклиф қилиш қийин. Сўнгги вақтларда тўпга яхши эгалик қила оляпсиз, аммо бугун тўпни рақибга бериб қўйиш ва зичроқ ҳимояланиш тўғрироқ бўлар эди. Кераксиз жойда гол ўтказиб юбордик ва барчаси ўзгариб кетди. Балки, ўзгаришларда хато қилгандирман.

- Жамоа иккинчи таймга кучсизроқ бўлиб майдонга тушгандек кўринди...

- Муаммо ўзгармаяпти. Биз кўп вазиятларда оддий вазиятларда тўпни юқотаяпмиз. Тўпга эгалик қилишимиз биланоқ дарров ҳужумга ўтишни бошлаймиз. Бу нотўғри, ўйинни бошқаришни билиш керак. Керакли паллада ҳужумга зўр бериш, айрим бир вазиятларда тўпни ўзимизда кўпроқ ушлаб туриш. Биз шошяпмиз. Жамоа тўпни олиб қўйиш учун ҳам кўп куч сарфламоқда. Биз бугун рақибга кўп босим қилдик, аммо "Пахтакор" футболчиларни бизнинг прессингимиздан осонлик билан чиқиб кетишди. Жамоам ёмонроқ ўйнади демайман, лекин айрим бир вазиятларда сустроқ ўйнадик.

- Кубок финалидан сўнг ўйинчиларда футбол ўйнаш учун иштиёқ қолмадими? Футболчиларда мотивация қолмагандек?

- Қандай қилиб йигитларда мотивация бўлмаслиги мумкин, мусобақа жадвалига бир назар ташланг. Катта эҳтимол, бу чарчоқ аломатлари. Мотивация йўқ эмас.

- “Андижон” жамоаси кейинги мавсум ОЧЛ-2 мусобақасида иштирок этадиган бўлди. Жамоа халқаро майдон баҳсларига қанчалик тайёр деб ўйлайсиз? Таркиб, шароитлар ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, албатта.

- Олдинда ҳали 4 та учрашувимиз бор. Келинг, шу ўйинлар ҳақида бош қотирайлик. Мавсум тугаганидан кейин эса барчасини ўйлаб кўрамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика