UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  0 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  0 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  20 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6

Александр Хомяков: "Ўйин 6 очко учун кечди десак ҳам бўлади" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ўйин 6 очко учун кечди десак ҳам бўлади"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Турон" – "Машъал" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- Курашларга ва хавфли вазиятларга бой ўйин кўрдик. Бугун қийин бўлишини кутгандик. Ўйлашимча, гол урилмаганига қарамасдан, жанговар дуранг бўлди. Ҳар икки жамоа ғалаба учун ҳаракат қилди. Ёмон ўйин бўлмади. Ўйин 6 очко учун кечди десак ҳам бўлади, чунки жамоалар турнир жадвалининг сўнгги поғоналарида бормоқда ва ҳар бир очко муҳим. Йигитларга ҳаракатлари учун раҳмат айтаман.

- Қизил карточка кўрсатилган ҳолат ҳақида нима дея оласиз?

- Ростини айтсам, ўша вазиятни тўлиқ кўра олмадим. Ҳозирча бу борада ҳеч нарса дея олмайман.

-  Дуранг қониқтирдими?

- Аввало, ютиш учун ҳаракат қилганимизни айтишим керак. Ҳимояга эътибор қаратиб, яхши ўйнадик ва гол ўтказмадик. Умуман олганда, ҳимоядан қониқдим. Ҳужумдаги ишларимиз эса юришмади. 

- Тажрибали футболчи Шаҳзод Шайманов захирада қолиб кетяпти. Бунинг сабаби нимада? Унда жароҳат борми ёки ўйинида пасайиш кузатилганми?

- Шаймановда кичик жароҳат бор эди. У ҳозирча захирадан туша оларди. Лекин уни асосийда тушириш ғояси бор эди, менинг қароримга кўра шундай қилинди. Алоҳида айтишим керак, ҳар бир футболчи ўйинда қатнашиши ва жамоага ёрдам бериши мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика