UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  2 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  8 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  3 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  65 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4

Александр Хомяков: "Омадимиз келди, чунки "Насаф" бу ўйинда катта устунлик қилди" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Омадимиз келди, чунки "Насаф" бу ўйинда катта устунлик қилди"

Coca Cola Суперлиганинг 1-тури доирасида "Насаф" мағлуб этилганидан кейин "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков журналистлар саволларига жавоб берди.


- Барча мухлисларимизни мавсумнинг старти билан табриклайман. Чемпионатимиз қизиқ ва юқори шиддатда бўлишини тилаб қоламан. Ғалаба ёқимли бўлди, шак-шубхасиз. Бунинг учун етарли даражада ҳаракат қилишимиз керак эди. Йигитлар майдонда борини берди. Бошқа томондан олиб қарасак, бугун омадимиз келди, дея оламан. Чунки ўйиннинг катта қисмини биз тўпсиз ўтказдик. "Насаф" ҳудудий жиҳатдан катта устунлик қилди. Бироқ йигитлар мустаҳкам бардош билан ягона вазиятни кутишди ва ундан фойдаланишди. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўз навбатида барча кўрсатмаларни бажарган футболчиларга ҳам миннатдорлик билдираман.

- "Насаф"га нима етишмади?

- Футболда майда фактлар ҳам натижага таъсир ўтказади. Шунчаки бугун омад бизнинг томонда бўлди. "Насаф" - қандай услубда, схемада ўйнамасин, ўзбек футболининг байроқдори, қийин рақиб. Улар билан тенглашиш осон эмас. Аслида ўйинга бўлган режамизда бошиданоқ ҳимояда бўлмаслигимиз керак эди. Бироқ бунга мажбур бўлдик. Майдон марказида агрессив ўйин кўрсатишни истагандик. Бу вазифани ҳам амалга ошира олмадик. Чунки "Насаф" катта босим уюштирди ва жарима майдончамизга қамаб қўйди. Бу ғалаба йигитларнинг характери сабаб бўлди. Ўйиндаги ягона вазиятимиздан фойдаланиб кетдик.

- Жамоанинг мавсумий мақсади қандай?

- Раҳбарият максимал равишда очколар олишни вазифа қилиб қўйган. Биз мухлислар ва раҳбариятимиз учун қўлимидан келганича ҳаракат қиламиз, очколар олишга интиламиз.

- 35-дақиқада Сардор Азимов жароҳат олди. У кейинги турларда жамоага ёрдам бера оладими?

- Афсуски, ҳозирда унга мен ташхис қўя олмайман. Жароҳатнинг қанчалик даражада эканлиги натижаларини кутамиз.

- Ушбу ғалаба Сизнинг эртанги туғилган кунингизга супер совға бўла оладими?

- Албатта! Бир ҳазил борку: бош мураббий ўйиндан бир кун олдин футболчиларига: 

- Эртага менинг туғилган куним, ғалаба билан совға қилсангиз бўлди, - Ие, жаноб мураббий, биз сизга совғалар олиб бўлганмизку...

Йигитларга раҳмат айтаман. Бугун ғалабага эришганимиз жуда ёқимли бўлди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика