Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"
18 май 22:41
Янгиликлар
Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"
- Ўйин ҳақида
- Анча асабий ўйин бўлди. Бундай ажойиб қўллаб қувватлашга қарамай, бугун яна очко йўқотдик. Ғалаба қозонишимиз керак эди. Босим бор эди. Биринчи таймда жуда ёмон ўйин ўтказдик, иккинчи бўлимда ҳам зўр ўйнаб юбордик демайман. Бугун ғалаба лойиқ эмас эдик. Сабаби хавфли вазиятлар ярата олмадик ва самарали ҳужум уюштирмадик. Лекин ўйин курашлар ва эмоцияларга бой бўлди. Рақиб барча зоналарни ёпди ва бизга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Биз тайёрлаган режа иш бермади. Умумий фикрим, бугун икки жамоа ҳам дурангга лойиқ эди.
- Бугун "Андижон" камбэк қайд этиши ва ғалаба қозонишига нима етмади?
- Ҳужумда ҳеч нима қила олмадик. Агрессивроқ ўйнашимиз керак эди. Аниқ ва сезиларли ўйин чизгиси йўқ. Рақиб зоналарни ёпди ва яхши ҳимояланди. "Металлург"нинг шу ҳаракатларини бизни тўхтатишга етарли бўлди. Ўйин сўнгидаги оҳирги "штурм" ҳам деярли ҳеч қандай фойда келтирмади. Бугун ғалабага лойиқ эмас эдик.
- Сиз амалга оширган ўзгаришлар бугун қанчалик ўзини оқлади? Гол ўтказиб юборилганидан сўнг кўп футболчиларни алмаштирдингиз, аммо майдонга тушган янги футболчилар ўйинни етарлича кучайтира олмагандек туюлди менга.
- Фикрингиз тўғри. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтира олмаган бўлиши мумкин, аммо уларда истак ва хоҳиш бор эди. Бундай асабий ва эмоционал учрашувда ўйинга қўшилиб кета олмаслик эҳтимоли анча юқори. Бизнинг кўпгина футболчиларга тажриба етишмаяпти. Шунингдек, таркибимиздаги бирорта футболчи фаолияти давомида медаллар учун курашмаган. Бу қўшимча босим. Пешқадамлар ўрнида бўлсангиз ҳар ўйин ғалаба кутишади. Биз қилган ўзгаришлар ўйинни кучайтирмаган бўлиши мумкин, аммо майдонда чарчаб қолган футболчини ҳам ўйлашим керак. Уни захирага олмасам натижага ёмон таъсир қилиши аниқ. Қанотда футболчиларимиз жуда ёш ва бугунги рақибимиз уларга қарши жуда самарали ҳимояланди. Чуқур ҳимояга ётиб олган жамоаларга қарши ўз режамизни ишлаб чиққанмиз, бироқ у ҳозирча умуман иш бермаяпти. Захирага қўл урганимга асосий сабаб, ҳужумни кучайтириш эди. Лекин амалда ундай бўлиб чиқмади. Майдон марказида бой бердик. Қанот футболчиларимиз деярли вазиятлар яратишмади.
- "Андижон" жамоаси сўнги уч учрашувда ғалаба қозона олмаяпти. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?
- Бир нечта ҳолатларнинг таъсири бунга асосий сабаб бўла олади. Ўйин сифати мени қониқтирмаяпти. Ҳужумдаги ўйин ҳам. Ҳимояда ҳам идеал ўйнамаяпмиз, деярли ҳар учрашувда гол ўтказиб юбормоқдамиз. Ғалаба қозонмаётганимизга бир нечта сабаблар бор.
- Ҳар бир учрашувда гол ўтказиб юбораяпмиз деб айтдингиз. Дарвозабон Литовканинг ўйинидан қониқаяпсизми?
- Мавсум бошланганидан бери деярли 10та ўйин ўтказдик. Литовка эса бор йўғи бир маротаба хатога йўл қўйди. Ҳар 10та баҳсда битта хатога қилиш бу нормал ҳолат.
- Сўнги ўйинларда жамоа ҳисобга олдинга чиқиб олганидан сўнг ҳимояга ётиб олмоқда. Ёки фақат менга шундай туюлмоқдами?
- Фикрингизга қўшиламан. Биз ўзимизга керакли натижа қайд этишни бошлашимиз билан ҳимоя ҳақида ўйлаяпмиз. Ўтган мавсум ҳам шундай хатоларга йўл қўйгандик. Ўтган йили ОКМК ва "Сўғдиёна"га қарши кечган учрашувлар бунга мисол бўла олади. Сизлар журналистларга катта раҳмат. "Андижон" жамоаси ҳақида кўп ўйламоқдасиз ва қайғ ураяпсизлар. Биз ҳам ғалаба қозонишни истаймиз, аммо бу футбол. Натижа ҳар доим ҳам биз истагандек бўлавермайди.
Фикрлар