UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  0 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  2 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  34

Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Андижондаги мавсумнинг илк ўйини ва катта футбол чемпионатининг очилиши билан барчани табриклайман. Ғалаба қозонишни ҳоҳладик. Ёмон ўйин бўлмади, мухлислар жуда ёрқин атмосфера ташкил қилиб беришди. Рақиб жуда кучли ва қизиқарли жамоа эди. Хавфли ҳужумлари бор. Бугун жанговор дуранг бўлди деб ҳисоблайман.



- Биринчи турда ҳам жамоа иккинчи бўлимда сусткашликка йўл қўйганди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Эҳтимол шундай бўлаётгандир. Бизда режалар бундай эмас. Гол уриб олганимиздан сўнг бир оз хотиржамликка берилдик. Рақиб кучли эди, шундан келиб чиқиб, ҳимояда тартибли ўйнашга ҳаракат қилдик. Курашларга бой ўйин бўлди. Иккинчи бўлимларимизда руҳият билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин.

- Жамоа таркибига янги қўшилган футболчилардан кўнглингиз тўлаяпти?

- Қониқаяпманми, ёки йўқ, буни ўйинлар давомида кўрамиз. Таркибга лойиқ деб ҳисобланган футболчилар олиб келинган. Янги футболчиларимиз бор, вақт керак. Даражалари ёмон эмас.

- Захирадан қўшилганлар ўйинни қанчалик кучайтира олди?

- Ўйин амалиёти барчага керак. Мавсум эндигина бошланди, дарҳол хулоса чиқариш тўғри эмас. Футболчилариимизга ишонаман, эътирозларим йўқ.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика