UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  7 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  12 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  24 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  18 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7

Александр Хомяков: "Беш ҳимоячи билан ўйнаш? Хоҳласам, олти ёки етти ҳимоячини майдонга туширишим мумкин" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Беш ҳимоячи билан ўйнаш? Хоҳласам, олти ёки етти ҳимоячини майдонга туширишим мумкин"

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида "Навбаҳор" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.


- Ушбу мағлубият учун реванш олган бўлардим. Аммо "Навбаҳор" ўз кучи, даражасида ўйнади ва ташаббусга эга бўлди, яхши вазиятлар яратди. Биз эса жиддий имкониятларга эга бўлмадик. Шу сабабли "Навбаҳор" адолатли ғалаба қозонди, деб ҳисоблайман ва уларни табриклайман.

- Ижтимоий тармоқларда "Андижон" клубининг молиявий ҳолати танг эканлиги борасида маълумотлар берилмоқда. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Бу борада гапира олмайман. Келинг, бу саволни очиқ қолдирамиз. Жамоа белгиланган режа асосида ўйинларга тайёрланмоқда. Яшаяпмиз, ҳаёт давом этади. Барчанинг ўз муаммоси бор. Келинг, ўйин бобида гаплашайлик. 

- Суперлиганинг сўнгги икки учрашувида "Андижон" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбормоқда. Шу паллада 5 ҳимоячи билан ўйнаб, натижани ушлаб қолиш мумкинмиди?

- Олти ёки етти ҳимоячи билан ўйнаса ҳам бўларди. Бундай ўйнашдан маъно нима? Масалан, бир ўйинда 10 ҳимоячи билан ўйнасак ҳам бўларди. Гап бунда эмас. Савол бироз нотўғри. Бундай паллада Сиз ўйиннинг боришини, голлар қандай урилганини ҳисобга олишингиз керак. Масалан, бугун беш ҳимоячи билан ўйнашдан маъно бўлмасди. Баъзида ҳолат ярим ҳимоячиларнинг ҳимояга ёрдам беришини тақозо қилади. Ўтган ўйинда биз сўнгги бурчак зарбасида ҳаводаги курашда мағлуб бўлмаганимизда эди. Шу сабабли саволни нотўғри деб ҳисоблайман. Керак бўлса олти ҳимоячи билан ҳам ўйнатаман. Шунчаки бу ердаги ньюанслар бошқачароқ. 

Жисмоний ҳолат бўйича ютқазмадик, ҳимояга ётиб олмадик. Шунчаки қаердадир эътиборни йўқотяпмиз. Қаердадир маҳорат етишмаяпти. Тўғри, чемпионатнинг сўнгги икки ўйинида 80-дақиқадан кейин гол ўтказиб юборяпмиз. Аммо бунга ҳали ўзим ҳам жавоб топганим йўқ.

- Чемпионатдаги "Навбаҳор"нинг Кубокдаги "Навбаҳор" билан фарқи нимада?

- Фарқ доимо бор. Умуман олганда, "Навбаҳор" билан ўйнаш доим қийин бўлган. Биз ҳам ҳаракат қиляпмиз, ўсиш жараёнидамиз. Агарда ўтган ўйинда "Навбаҳор" тотал устунликка эга бўлган бўлса, биз асосий вақтимизни ҳимояда ўтказган бўлсак, бугун эса биз ўйинни назорат қилишни истадик, тўп билан хотиржамроқ бўлдик. Бугунги ўйин ҳолати менга кўпроқ ёқди. Шунда ҳам ҳужумда муаммоларимиз кўплигини билиб турибмиз. Вазиятларимиз кўп эмас, асосан стандартлардан кейин имкониятларга эга бўляпмиз. Ўтган ўйиндан ҳам, бугунги ўйиндан ҳам мамнунман. Ҳаракат қиляпмиз, бироқ тажриба етишмаяпти. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика