UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  1 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  2 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  2 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  5 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

Александр Хомяков 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Натижа адолатли бўлди" Янгиликлар

Александр Хомяков 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Натижа адолатли бўлди"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинни кўрдингиз, тезкор гол ўтказиб юбордик. Кейинроқ иккинчи гол ва шундан сўнг ўйин тақдири ҳал бўлди. Ҳисоб адолатли бўлди, биз бугун "Насаф"га қаршилик кўрсата олмадик.

- "Андижон" Суперлига биринчи даврасини яхши ўтказганди. Иккинчи даврада кетма-кет мағлубиятлар. Хатто дуранг ҳам йўқ. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?

- Сабабларни таҳлил қилсак, жуда кўп. Йўқотишлар, руҳият билан боғлиқ муаммолар. Ишончни йўқотиб қўйдик. Ҳаракат қилаяпмиз, лекин натижа бермаса, ишонч йўқолиб қолаяпти. Давомли муаммолар гирдобига кириб қолдик.

- Бугун жамоангиз мавсумдаги энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказди. Тайёргарлик яхши бўлмаганмиди?

- Йўқ, қандай жамоа майдонга келаётганимизни билардик. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Бироқ, мезбонлар тезкорлик билан биринчи голни уришди ва бу бизнинг режаларимизга таъсир кўрсатди. Иккинчи голни ҳам ўтказиб юборганимиздан сўнг жамоада ишонч йўқолиб қолди, иштиёқ пасайиб кетди. Шунинг учун ҳам айтаяпман, ўйин сценарийсига қарасак, ҳисоб адолатли бўлди.

- "Андижон" айни дамда кризисда эканини аввал ҳам айтгансиз. Буни бартараф этиш учун вақт керак. Шу вақт оралиғида жамоа аутсайдерлар чизиғига тушиб қолишидан чўчимайсизми?

- Баъзан бундай муаммолар битта ғалаба ортидан ҳал бўлади. Биз бугун ҳам ютқазгани келмагандик, натижа учун ҳаракат қилдик. Олдимизда Ўзбекистон кубоги доирасида масъулиятли ўйин бор. Балки шу учрашувда ижобий натижа қайд этсак, жамоа руҳияти кўтарилади, ишонч пайдо бўлади.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика