UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  5 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  4 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  10 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  9 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  28 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  12 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  17 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3

Александр Волков: "Қосимовнинг ўйинида ўсиш бор" Янгиликлар

Александр Волков: "Қосимовнинг ўйинида ўсиш бор"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийларидан бири Александр Волков кеча "Жар" стадионида жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган ёшлар терма жамоамизнинг Қирғизистон олимпиячиларига қарши кечган ўртоқлик учрашувини кузатиб борди.
Ўйинни биргаликда томоша қилиш баробарида футболчиларимизнинг майдондаги ҳаракатларини ҳам муҳокама қилдик.

Жаҳон чемпионати олдидан жароҳат орттириб олиш қимматга тушиши кундек равшан. Шунга қарамай, бугун йигитларимиз тезкор футбол намойиш этишди. Жавоҳир Сиддиқов, Миржамол Қосимов каби футболчилар ўз ўйинларини анча жонлантиришибди. Айниқса, Миржамолнинг ҳаракатларидан хурсандман. У кетма-кет иккита ўйинда ҳам гол урди. Майдонда ҳам катта ҳажмдаги ишни бажаряпти. Билишимча, уйда ҳам махсус дастур асосида ишлаяпти. Шу зайлда ишлашда давом этишини чин дилдан истардим. Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчимиз ўзини ижобий томондан кўрсатиб, терма жамоамиз ғалабаси учун хисса қўшишини хоҳлайман, - деди Волков.

Таъкидлаш жоиз, кечаги Ўзбекистон (U-20) - Қирғизистон (U-23) ўйинини бевосита стадиондан Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов, профессор Рустам Акрамов, миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов, Ўзбекистон ёшлар (U-18) терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов каби футболимизнинг кўз кўринган мутахассислари кузатиб боришди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика