UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  173 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  2 23:58Пеп Гвардиола: "Ҳусанов иложи борича тезроқ инглиз тилини ўрганиб олади деб умид қиламан"  10 23:29Икки ҳафтадан сўнг 40 ёшга тўладиган Роналду Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарга айланиб олди  6 23:11Кунья Лондон клубига ўтадими?  0 22:38Расман: ОКМК яна бир япониялик легионер билан шартнома имзолади  6 22:31Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"да қанча маош олиши маълум  19 22:27Европа лигаси. "Галатасарой" ва "Динамо" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди, украинлардан ажойиб камбэк!  3 21:32Эрон чемпионати. "Фулад" ва Юсупов ўз уйида ғалаба қозонди  1 21:23Эрон чемпионати. "Персеполис" бир киши кам бўлиб қолган "Зобаҳан"ни енга олмади, Ўрунов жароҳат олди  12 20:58Мусиала "Барселона"га йўл олиши мумкин  11 20:35Танқидлар ёмғири остида қолаётган Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин  3

Александр Петров: "Ўйиндан қониқдим, натижадан эмас" Янгиликлар

Александр Петров: "Ўйиндан қониқдим, натижадан эмас"

Бироз аввал "Тасисат Дарёи" ҳамда "Олмалиқ" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар устози Александр Петров қуйидагиларни айтиб ўтди.

"Бугун дуранг натижа қайд этилганида адолатли бўларди менимча, чунки ўйин деярли тенг курашлар остида ўтди.

Бугун албатта босим бўлди. Футзалчиларим яхши ўйнашди, умуман олганда ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Фақат натижадан эмас.

Бугун учрашув дуранг натижа билан тугаганида хурсанд бўлардим. Рақибимиз ўтган йил ушбу чемпионатда ғолиб бўлганди. Уларга қарши муносиб ўйнадик. Кейинги баҳсларда ҳам шундай ҳаракат қилишга уринамиз.

Кейинги ўйинга қандай тайёргарлик кўрамиз? Кўпроқ машғулот ўтказамиз. Машғулот, машғулот ва яна машғулот.

Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Шу боис кейинги ўйинни ютмасак бўлмайди", - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди Петров.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика