Александр Петров: "Ардус"га қарши баҳслар қийин ўтди"
25 апр 2017 16:10
Янгиликлар
Александр Петров: "Ардус"га қарши баҳслар қийин ўтди"
Ўзбекистон чемпионига айланган "Олмалиқ" футзал клуби бош мураббийи Александр Петров "Ардус"га қарши кечган финал учрашувлари ҳақида фикр билдирди.
"Ардус"га қарши баҳслар қийин ўтди. Йигитлар ўзини-ўзи руҳан яхши тайёрлашди. Мавсум бошида уларга мағлуб бўлган эдик. Уларда терма жамоада ўйнайдиган ва даъвогар футболчилар кўп. Маҳорат ва тайёргарлик туфайли ғалабага эришдик. Учрашув мухлисларга ёққанидан хурсандман.
Илк турда нега "Ардус"га мағлуб бўлдик? Мавсум бошида жамоа анча ёш эди. Бунинг устида бизнинг ўйинчилар жаҳон чемпионатидан энди қайтишганди. Мағлубият сабаблари шу бўлса керак" - дейди Александр Петров.
Фикрлар