UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  3 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  4 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  11 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  12 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2

Александр Петров: "Агарда таркибга 1-2 нафар легионер қўшилса, унда Осиё чемпионатида бемалол чемпионлик учун кураша оламиз" Янгиликлар

Александр Петров: "Агарда таркибга 1-2 нафар легионер қўшилса, унда Осиё чемпионатида бемалол чемпионлик учун кураша оламиз"

АГМК футзал жамоамиз бош мураббийи Александр Петров Осиё чемпионатидаги иштирок ва ундан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Жамоамиз Осиё чемпионатида яхши иштирок этди. Буни мутахассис-у, мухлислар ҳам эътироф этишди. Шунчаки учинчи ўрин учун бўлган баҳсда бизга бироз омад келмади. Автогол ўйин тизгинини буткул ўзгартириб юборди. Йигитлар анча ёш ва табиийки баъзи вазиятларда уларга тажриба етишмади. Шунга қарамасдан жамоамиз охиригача курашди. Мазкур мусобақа ёш футзалчилар учун жуда катта нарса берди. Келажакда бу мусобақада тобланган ёшлар, уларнинг тўплаган тажрибаси ҳали кўп ас қотади. Терма жамоа ўзаги ҳам АГМКдан ташкил топганини инобатга олсак, бу миллий жамоамиз учун ҳам катта фойда беради. Агарда чемпионатда яна чемпионликни қўлга киритсак, унда келаси мавсум Худо хоҳласа Осиё чемпионатидаги натижамизни янада яхшилаймиз. Умуман олганда Осиё чемпионатидаги ўйинимиздан ҳам, натижадан ҳам қониқдим. 


— Агарда жамоамизга тажрибали, маҳорати юқори бўлган 1-2 нафар легионерни қўшсак, унда бемалол чемпионлик учун ҳам кураша олишимиз мумкин. Масалан вьетнамликларда япониялик легионер барча ишни амалга оширди. Японияда эса бразилиялик футзалчи барча масалага нуқта қўйди. Эрон жамоасида эса маҳаллий футзалчиларнинг ўзи кучли. 


— Раҳбарият томондан берилган эътибор ва яратилган шароитлардан кўнгил тўлди. Бунинг учун уларга раҳмат. Йигитларга муносиб иштирок учун керакли миқдорда мукофот берилиши айтилган. Шу боисдан ҳам ҳар тарафлама барчаси жойида. Энди бор эътиборни ички чемпионатга қаратамиз. Ҳордиқ чиқариш учун фурсат йўқ. Бу билан тўхтаб қолиш йўқ. Ҳали олдинга интиладиган манзиллар жуда кўп. 


— Ҳеч кимни ажратиб кўрсатишни истамасдим. Чунки бизнинг энг катта кучимиз бир жамоа бўлиб жипслаша олганимиз. ОФКда ҳам айнан жамоавий кучли ўйин кўрсатганимизни алоҳида эътироф этишди. Бизда номлар ёки индивидуал маҳорат соҳиблари эмас, бутун жамоа ўйнади. АГМКнинг энг катта кучи - жамоа бўла олганлиги.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика