Александр Мочинов Россияга кўчиб кетмоқда

Aslanov Jasurbek
10 июл 2016, 10:35
Яқиндагина "Обод" клубига бош мураббий этиб тайинланган Александр Мочинов фаолиятини Россияда давом эттиради.
Олинган маълумотларга кўра, Мочинов "Краснодар" клуби академияси билан шартнома тузган. Шу боис ушбу академияда фаолиятини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Александр Мочинов мавсумни "Сўғдиёна" клубида ёрдамчи мураббий сифатида бошлаганди. Июнь ойи бошида "Обод" клубида бош мураббий этиб тайинланган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›