UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  1 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  38 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8

Александр Мочинов: «Осиё Чемпионатида кучсиз рақибнинг ўзи йўқ» Янгиликлар

Александр Мочинов: «Осиё Чемпионатида кучсиз рақибнинг ўзи йўқ»

Бугун Банкокдаги «Golden Tulip» мехмонҳонасида U-16 Осиё Чемпионати «С» гуруҳида иштирок этадиган терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов ўйинолди матбуот анжуманида бугун Таиландда старт оладиган Осиё Чемпионати баҳсларида барча жамоалар тенг кучли эканини айтиб ўтди.

«Биз мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Эртага илк ўйинимизни Непалга қарши ўтказамиз. Бундай мусобақадаги илк ўйин доимо қийин кечади. Эртага, ярим ҳимоячимиз Суҳроб Нуруллоев дисквалификация туфайли бизга ёрдам бера олмайди, аммо унинг йўқлигини бошқа футболчилар майдонда билинтирмайдилар деб умид қиламан», - дейди Мочинов.

«Гуруҳимизда қайсидир жамоани алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Осиё футболи жадал суратларда ривожланмоқда. Осиё Чемпионатида эса кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди. Барча рақибларимизни хурмат қиламиз. Уларнинг барчасига мусобақада омад тилайман. Улар билан майдонда кўришамиз», - дейди Ўзбекистон ўсмирлар U-16 терма жамоаси бош мураббийи.

Терма жамоа бош мураббийи, шунингдек жамоанинг мусобақага тайёргарлиги етарлича бўлганини таъкидлади. «Мусобақа олдидан терма жамоа Бокудаги халқаро турнирда иштирок этди, шунингдек Туркия ва Малайзияда йиғинлар ўтказдик. Ўйлайманки, бу йиғинларнинг мусобақа давомида бизга фойдаси тегади».

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мазкур ёш тоифасида амалдаги Осиё Чемпион ҳисобланади. Матбуот анжуманида мусобақани чемпион мақомида бошлаётган терма жамоа ўз олдига қандай мақсад қўйгани ҳақидаги саволга Мочинов қуйидагича жавоб берди: «Албатта, икки йил аввалги ғалабани такрорлаш қийин бўлади. Ўтган мусобақадаги ғалаба бизга бу сафа икки баробар куч билан ўйнашимизга туртки бўлади. Биз ҳар бир рақибни хурмат қиламиз ва ҳар бир рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз», - дейди Александр Мочинов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика