UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:43Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон". Таркиблар маълум  3 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  2 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  3 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  11 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  14 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  7

Александр Мочинов: «Осиё Чемпионатида кучсиз рақибнинг ўзи йўқ» Янгиликлар

Александр Мочинов: «Осиё Чемпионатида кучсиз рақибнинг ўзи йўқ»

Бугун Банкокдаги «Golden Tulip» мехмонҳонасида U-16 Осиё Чемпионати «С» гуруҳида иштирок этадиган терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов ўйинолди матбуот анжуманида бугун Таиландда старт оладиган Осиё Чемпионати баҳсларида барча жамоалар тенг кучли эканини айтиб ўтди.

«Биз мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Эртага илк ўйинимизни Непалга қарши ўтказамиз. Бундай мусобақадаги илк ўйин доимо қийин кечади. Эртага, ярим ҳимоячимиз Суҳроб Нуруллоев дисквалификация туфайли бизга ёрдам бера олмайди, аммо унинг йўқлигини бошқа футболчилар майдонда билинтирмайдилар деб умид қиламан», - дейди Мочинов.

«Гуруҳимизда қайсидир жамоани алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Осиё футболи жадал суратларда ривожланмоқда. Осиё Чемпионатида эса кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди. Барча рақибларимизни хурмат қиламиз. Уларнинг барчасига мусобақада омад тилайман. Улар билан майдонда кўришамиз», - дейди Ўзбекистон ўсмирлар U-16 терма жамоаси бош мураббийи.

Терма жамоа бош мураббийи, шунингдек жамоанинг мусобақага тайёргарлиги етарлича бўлганини таъкидлади. «Мусобақа олдидан терма жамоа Бокудаги халқаро турнирда иштирок этди, шунингдек Туркия ва Малайзияда йиғинлар ўтказдик. Ўйлайманки, бу йиғинларнинг мусобақа давомида бизга фойдаси тегади».

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мазкур ёш тоифасида амалдаги Осиё Чемпион ҳисобланади. Матбуот анжуманида мусобақани чемпион мақомида бошлаётган терма жамоа ўз олдига қандай мақсад қўйгани ҳақидаги саволга Мочинов қуйидагича жавоб берди: «Албатта, икки йил аввалги ғалабани такрорлаш қийин бўлади. Ўтган мусобақадаги ғалаба бизга бу сафа икки баробар куч билан ўйнашимизга туртки бўлади. Биз ҳар бир рақибни хурмат қиламиз ва ҳар бир рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз», - дейди Александр Мочинов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика