UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Александр Мочинов: "Бухоро" футболини юқори даражага чиқаришни режалаштирганмиз" Янгиликлар

Александр Мочинов: "Бухоро" футболини юқори даражага чиқаришни режалаштирганмиз"

Олий лига 1-тур ўйини "Бунёдкор" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Бухоро" бош мураббийи Александр Мочинов иштирок этди.
"Аввало "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқарли кечди. Лекин кераксиз вазиятларда гол ўтказиб юбордик. Ҳимоядаги баъзи хатоларимиз туфайли голлар юзага келди. "Бунёдкор"дек жамоа билан бўладиган ўйинда бунақанги хатолар кечирилмайди", - дея ўз сўзини бошлади Александр Мочинов.

- Жамоа тўп билан жуда секин ҳаракатланди. Бу нима билан боғлиқ?
- Буни кўриб чиқамиз ва муаммо қаерда эканлигига ойдинлик киритиб оламиз. Чемпионат энди бошланди, хато ва камчиликлар устида иш олиб боришда давом этамиз.

- "Бухоро" олдига қандай вазифа қўйилган?
- Аввало яхши рақобатдош жамоани ташкил этиш асосий вазифа қилиб қўйилган. Бухорода футболни кўтариб, юқори даражадага чиқишни мақсад қилганмиз. Келажакда Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилишни истаймиз.

- Сиз бошчилигизда "Бухоро"дан бошқачароқ, яъни ёрқинроқ ўйин кутгандик, аммо...?
- Ҳаяжон бироз бўлсада ўз сўзини айтди. Ҳали олдинда кўплаб ўйинлар ва бутун бошли чемпионат турибди. Ўйлайманки, жамоамиз ўйиндан-ўйинга шаклланиб боради ва ўзимиз истагандек футбол кўрсатамиз.

- Матбуотда "Бухоро"га яна бир легионер келиши ҳақида ёзилганди. Бироқ бугун у қайдномада кўринмади?
- Руминиялик футболчи келиши кутилмоқда ва яна бир футболчининг аввалги клуби билан муаммолари бор экан. Шу сабабли уларнинг келиши бироз кечикди. Руминиялик легионер эртага келиши кўзда тутилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика