"Аввало "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқарли кечди. Лекин кераксиз вазиятларда гол ўтказиб юбордик. Ҳимоядаги баъзи хатоларимиз туфайли голлар юзага келди. "Бунёдкор"дек жамоа билан бўладиган ўйинда бунақанги хатолар кечирилмайди", - дея ўз сўзини бошлади Александр Мочинов.
- Жамоа тўп билан жуда секин ҳаракатланди. Бу нима билан боғлиқ?
- Буни кўриб чиқамиз ва муаммо қаерда эканлигига ойдинлик киритиб оламиз. Чемпионат энди бошланди, хато ва камчиликлар устида иш олиб боришда давом этамиз.
- "Бухоро" олдига қандай вазифа қўйилган?
- Аввало яхши рақобатдош жамоани ташкил этиш асосий вазифа қилиб қўйилган. Бухорода футболни кўтариб, юқори даражадага чиқишни мақсад қилганмиз. Келажакда Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилишни истаймиз.
- Сиз бошчилигизда "Бухоро"дан бошқачароқ, яъни ёрқинроқ ўйин кутгандик, аммо...?
- Ҳаяжон бироз бўлсада ўз сўзини айтди. Ҳали олдинда кўплаб ўйинлар ва бутун бошли чемпионат турибди. Ўйлайманки, жамоамиз ўйиндан-ўйинга шаклланиб боради ва ўзимиз истагандек футбол кўрсатамиз.
- Матбуотда "Бухоро"га яна бир легионер келиши ҳақида ёзилганди. Бироқ бугун у қайдномада кўринмади?
- Руминиялик футболчи келиши кутилмоқда ва яна бир футболчининг аввалги клуби билан муаммолари бор экан. Шу сабабли уларнинг келиши бироз кечикди. Руминиялик легионер эртага келиши кўзда тутилган.