UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  1 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  15 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  15 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  35 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8

Александр Мочинов: Болаларнинг футболдан роҳат олиб ўйнашаётганлигидан хурсандман Янгиликлар

Александр Мочинов: Болаларнинг футболдан роҳат олиб ўйнашаётганлигидан хурсандман

“Бунёдкор”нинг ёшлар таркиби биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади.

Жамоа устози Александр Мочинов клубимиз расмий сайти учун биринчи давра якунлари борасида эксклюзив интервью берди.

- Шогирдларингиз билан биринчи даврани муваффақиятли якунлашингизнинг асосий омили нимада деб ўйлайсиз?

- Аввало, қўл остимдаги футболчилар бизнинг мақсадимиз қандай эканлигини ва унга қай тарзда эришиш мумкинлигини жуда яхши англаб етишди. Учрашувларга пухта ҳозирлик кўрилди, шогирдларим берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Асосий жамоада захирада қолиб, ўйин амалиётини йўқотиб қўймаслик мақсадидида ёшлар жамоамизга кўмаклашган футболчиларнинг хизмати беқиёс бўлди. Улар ёшларимиз сафига қўшилишганда шунчаки вақт ўтказиш учун эмас, балки ўзларининг бор маҳоратларини ишга солишди. Айнан улардан ёш йигитларимиз ҳақиқий профессионал футболчи қандай ҳусусиятларга эга бўлиш кераклигини ўрганишди.

- Жамоангизнинг қайси жиҳатлари Сизга маъқул келди?

- Болаларнинг учрашувлардан роҳат олиб ўйнашаётганлиги жудаям хурсанд қилмоқда. Жангавор руҳ, ғалаба сари интилиш ва албатта ўз ўйинидан аввало футболчиларимизнинг ўзлари роҳатланишаётгани ёқимли. Йигитларимизнинг ўсишаётгани шундоққина сезилиб турибди. Энг асосийси – мана шу!

- Биринчи давра мобайнида Сизни ранжитган омиллар ҳам борми?

- Тайёргарлик кўриш, учрашувларни ўтказиш борасидаги яратилган шароитлар борасида “Бунёдкор”даги имкониятлар катта. Шу боисдан ҳам футболчиларимиз идеал майдонларда тўп тепишга кўникиб қолишди. Бироқ, Фарғона водийсига уюштирган сафаримиз мобайнида нотекис майдонларда ҳаракат қилишимизга тўғри келди. Бу эса футболчиларнинг техник имкониятларини чеклаб қўйди. Умид қиламанки, вақти келиб ҳамма жойда идеал майдонлар яратилади.

- Рақиб жамоалардан кимлар Сизда яхши таассурот қолдирди?

- Шак-шубҳасиз “Локомотив”, шунингдек Бекободнинг “Металлург” ёшлари. Иккала жамоа ҳам жуда тартибли ва чиройли ўйин намойиш этади. Ҳар икки жамоа билан кечган ўйинларимиз биз учун осон ўтмади. “Пахтакор” ва “Бухоро” ёшларидан кўп нарсалар кутгандим. Бухороликларнинг ўйинлари ўта суст эмас, бироқ улар биринчи давра мобайнида атиги икки очко жамғаришгани ачинарли.

- Яқин орада қандай режалар бор?

- Футболчиларга 12 июлгача таътил элон қилганмиз. Шундан сўнг Тошкент ташқарисида қисқа муддатли йиғин ўтказишни режалаштириб турибмиз. 24 июндан бошлаб эса иккинчи даврага қаратилган сўнгги тайёргарлигимизни ўз қароргоҳимизда давом эттирамиз.

- Давралар оралиғида жамоа таркибида ўзгаришлар бўладими?

- Айтарли ўзгаришлар қилмоқчи эмасмиз. Ҳозирда жамоамиз ўзаги шакллантирилмоқда. Ўйлайманки, шу футболчилар эртанги “Бунёдкор”нинг етакчиларига айланишади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика