UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  40 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Александр Лобанов: "Энг яхши дарвозабон деб топишганидан хурсандман" Янгиликлар

Александр Лобанов: "Энг яхши дарвозабон деб топишганидан хурсандман"

"Пахтакор" дарвозабони Александр Лобанов сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари томонидан 2014 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.
Дарвозабон 29 ноябрь кунги хайрия тадбиридан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бундай тадбирларни кўпроқ ўтказиб туриш керак. Одамлар келиб биз билан бирга футбол ўйнашди. Ҳар қандай мухлис футболчилар ҳам оддий инсон эканлигини тушуниб етиши лозим. Бундай ўйинларда ғолиб ким экани муҳим эмас.

Сайт ижодкорлари ва мухлислари мени йилнинг энг яхши дарвозабони сифатида тан олишганидан бошим осмонга етди. Барча овоз берганларга миннатдорчилик билдираман. Энди мен янада кўпроқ меҳнат қилиб бежизга бундай совринни олмаганимни исботлашим керак. Энг яхши бўлишимда албатта жамоадошларимнинг ҳам хиссаси бор. Уларга ҳам раҳмат.

Камолиддин Кенжаевга қарши ўйнаш насиб қилмаган. Лекин танишларим у ҳақида гапириб беришди. Жуда меҳнаткаш, шижоатли футболчи бўлганини айтишди. Терма жамоага чақирилган, ўша пайтда термада жуда катта рақобат бор эди. Кенжаевга ҳеч қачон тушкунликка тушмаслигини ва барчаси яхши бўлишини тилаб қоламан", - дейди Александр Лобанов. 


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика