UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичида Непални мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  22 21:00Суперлига. "Машъал" – ОКМК (матнли трансляция)  1 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  12 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  1 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

Александр Крестинин: "Осиё Кубогидаги иштирок Қирғизистон учун катта байрам бўлади" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Осиё Кубогидаги иштирок Қирғизистон учун катта байрам бўлади"

Осиё Кубоги-2019 мусобақаси Қирғизистон учун алоҳида аҳамиятга эга бўлади.

Чунки ён қўшниларимиз тарихда биринчи бор Осиё чемпионатида иштирок этишади. Кеча Дубайда ташкил қилинган қуръа ташлаш маросимида Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ҳам бор эди. Қуръа натижалари маълум бўлгач, россиялик мураббийни суҳбатга тортдик.  

- Александр Сергеевич, қуръа қандай таассурот қолдирди?
- Ташкилий томонлама ҳам, бошқа жиҳатдан ҳам тадбир юқори савияда бўлди дея оламан. Энг муҳими, ҳамма ўз рақибларини билиб олди ва буёғига тайёргарлик бошланади.

- Қирғизистон жой олган гуруҳ ҳақида нима дея оласиз?
- Оддий гуруҳ эмаслиги кўриниб турибди. Умуман олганда ҳар бир гуруҳ ўзига яраша муракаб. Хитойда дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири Марчелло Липпи ишлаяпти. Жанубий Корея эса Осиёнинг етакчи жамоаларидан бири ҳисобланади. Филиппинда америкалик мутахассис ишлаяпти ва уни яқиндан биламан.

- Қирғизистоннинг иштирокидан нималарни кутяпсиз?
- Биз Осиё Кубогида дебютантмиз, яъни тарихда биринчи марта қатнашамиз. Шу боис бошқаларнинг бизга нисбатан қандай муносабатда бўлишини билмайман. Лекин биз ҳам ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Осиё Кубогига чиқиш футболчилар учун ҳам, мухлислар учун ҳам катта воқеилик бўлди.

- Терма жамоанинг ҳозирги ҳолати қандай?
- Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга ўсиб боряпмиз. Лекин Осиёнинг бошқа жамоалари билан солиштирганда камчиликларимиз кўп. Ҳали Осиё Кубогида шов-шув яратишга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбек футболи ҳақида тасаввурингиз қай даражада?
- Бу борада маълумотга эгаман дея оламан. Сизларда футбол савияси анча юқори. Миллий чемпионат ҳам кучли деб биламан.

- Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида фикрингиз?
- Япония - кучли, лекин Ўзбекистон ҳам чакки эмас. Менимча, сизнинг жамоангиз бемалол гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқа олади.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика