UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  5 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  11 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  12 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Александр Крестинин: "Бизга стабиллик етишмаяпти" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Бизга стабиллик етишмаяпти"

"Бунёдкор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги Суперлиганинг 23-тур ўйинидан (2:1) сўнг мезбонлар устози Александр Крестинин матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

- Жуда оғир ўйин бўлди. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Эмоционал ва курашларга бой ўйин бўлди. Муҳими ғалаба қозондик ва уч очкони қўлга киритдик.


- Эмоционал жиҳатдан бугунги учрашув шундай кечиши таҳмин қилганмидингиз? Сабаби "Нефтчи" чемпионлик учун курашмоқда ва уларга ғалаба қозониш жуда муҳим эди.


- Ҳа, учрашув юқори темп остида кечишини таҳмин қилганмдим. Мавсум сўнгида барча ўйинлар оғир кечади.


- "Нефтчи" жамоаси бугунги ўйинга қадар чемпионлик учун курашаётган эди. "Бунёдкор" жамоасининг бугунги учрашувдаги мақсади қандай эди?


- Бизнинг мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Турнир жадвалига сўнги турдан кейин қараймиз ва бир хулосага келамиз. Мен мавсумнинг ўртасида жамоага келдим ва ҳали ҳамон ўзгариш қилмоқдаман. Раҳбарият қандайдир мақсадлари қўйиши мумкин, аммо бизнинг мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Тўғри мусобақа жадвалида тепароқ бўлишни истаймиз.


- Султонов каби ёш футболчига ғалаба голинин уриш қанчалик таъсир қилади?


- Барча футболчига гол уриш муҳим. Биз Султоновни ёш ёки қари деб ажратмаймиз. У аввалари ҳам гол урган. У захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирмоқда. У катта потенциалга эга футболчи ва меҳнат қилишда давом этса яна ўсишига ишонаман.


- Бугун "Бунёдкор" жамоаси 3 марказий ҳимоячи билан ўйнади. Бундай тактик услубда асли қанот ҳимоячиси бўлган Таира марказий ҳимоячи бўлиб ҳаракатланди. Бунга сабаб нима?


- Биз ушбу тактик услубни қўллаб келаяпмиз ва шу сабабдан Таира марказий ҳимоячи сифатида ўйнади. Футболчиларнинг ўзи йўқтирган позициясида ўйнатишга имконимиз йўқ. Жамоа учун улар ўз позициясини ўзгартиришмоқда.


- "Бунёдкор" жамоасида жорий мавсум стабиллик етишмаяпти. Бунга сабаб нима?


- Мавсум ўртасида келиб, жамоа ўйинини дарҳол ўзгартириб юбориш қийин. Биз кўп ўзгаришлар қилмоқдамиз ва ўзгаришлар ўз мевасини бериш учун кўпроқ вақт керак. Стабиллик етишмагаётгани аниқ. Бизда футболчиларнинг соғлиги бўйича муаммолар бор. Шундай ўйинлар орқали йигитлар тажриба тўплашади.


- Ҳакамларнинг қарорига қандай фикр билдирасиз?


- Мен ҳеч қачон ҳакамларни муҳокама қилмайман.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика