UZ

Сўнгги янгиликлар

22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  2 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  7 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10

Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Ислом Иномовлар қатнашган 2006 йилги Осиё ўйинларини ёдга оламиз Янгиликлар

Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Ислом Иномовлар қатнашган 2006 йилги Осиё ўйинларини ёдга оламиз

2006 йил Доҳа мезбонлик қилган Осиё ўйинлари барчанинг ёдида бўлса керак.

Ўшанда Рауф Инилеев бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз Қатарда ўтказилган Осиё ўйинларида жуда чиройли ўйин кўрсатган ҳолда барчанинг эътирофига сазовор бўлганди.  Турнирда "А" гуруҳидан ўрин олган вакилларимизга БАА, Қатар, Иордания рақиблик қиладиган бўлди. Гуруҳдаги учта учрашувда ғалаба қозониб 9 очко жамғарган футболчиларимиз чорак финалда Ироқ билан тўқнаш келишади. Ўшанда жуда тартибли ва иродали ўйин намойиш қилган ҳамюртларимиз экстра-таймларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлишганди. Қўшимча бўлимларда Асрор Алиқулов майдондан қандай четлатилгани ёдингизда бўлса керага. 

Шунга қарамасдан улар гуруҳ босқичида мезбонлардан ва бизга доим муаммо бўладиган БААдан устун келишганди. Ҳужумчимиз Александр Гейнрих эса тўртта учрашувда бешта гол билан тўпурарлар пойгасида иорданиялик Одайи Сайфидан кейинги ўринни банд қилди. Дарҳақиқат таркиб жуда кучли, деярли барча футболчилар Олий лигада ўз жамоасининг етакчиси бўлиб улгурган, миллий терма жамоада ҳам муҳим футболчи сифатида тилга олинаётганди. Мазкур турнирдан бир йил ўтиб Рауф Инилеев миллий жамоа бош мураббийига айланади ва термамизни 2007 йилги Осиё кубогига тайёрлайди. Қуйида фотосуратлар орқали ушбу мусобақани ёдга оламиз.


Инилеев Осиё ўйинларига учта ёши катта футболчи сифатида Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Асрор Алиқуловни танлайди. Таркибдаги қолган барча футболчилар Олий лигада аллақачон мухлислар оғзига тушганди. 


Мазкур терма жамоадаги футболчилар Инилеев даврида миллий жамоанинг ҳам ўзаги бўлиб хизмат қилди. 


Илҳом Суюновнинг тезкор рейдлари ва кучли зарабаларини мухлислар ҳамон завқ билан ёдга олишади. Афсуски, шундай футболчи бутсаларини эрта михга илишга мажбур бўлди. 2014 йил Тошкентнинг "Локомотив" жамоасидан кетганидан сўнг бошқа яшил майдонга қайтмади.


Сашадан доимгидек ноодатий голни нишонлаш. Бу лаҳзалар учун ҳаттоки борингни бергинг келади. 


Бугунги кунда "Чиғатой" футбол мактабида мураббийлик қилаётган Ильдар Магдеев узоқ йиллар "Пахтакор"нинг асосий футболчиси бўлиб келди. Аслида у Бухоро футболи тарбияланувчиси саналади. "Оқ-тепа" жамоасидаги фаолиятидан сўнг 2015 йилда бутсаларини михга илди. 


Гейнрих ҳозиргина қайси терма жамоа посбонини ранжитди?


Нестеровдан яна бир ажойиб сейв. Унинг ортида барчага яхши таниш бўлган Ислом Иномов. Иномовнинг ўйинларини ҳам  соғинганлар орамизда топилади деб ўйлаймиз. Ушбу футболчи фаолиятининг сўнги дамларида "Сурхон", "Андижон" жамоаларида тўп тепди. 


Майдонда қора ишни бажарадиган Азиз Ҳайдаров амирлик футболчига қарши. 

Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика