UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  0 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  1 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  1 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  2 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  2 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  5 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2

Рауф Инилеев "Андижон-SGS" билан учрашди Янгиликлар

Рауф Инилеев "Андижон-SGS" билан учрашди

Хабарингиз бор, бугунги кунда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини тажрибали мураббий Рауф Инилеев бошқариб келмоқда.

 Ўз вақтида Осиёнинг "Энг яхши мураббийи" номига сазовар бўлган мутахассис ёшлар билан ишлаш хадисини олганлар қаторида гавдаланади. 


Бугун Рауф Талгатович,  Андижонга ташриф буюрди. Бундан кўзланган мақсад,  Ўзбекистон Биринчи лигасида карвонбошчилик қилаётган "Андижон-SGS" футболчилари билан учрашиб,  улар билан суҳбатлашиш,  қолаверса,  вилоятдаги иқтидорли ўсмир ёшларни кузатиш эди. 


Режага кўра,  Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси устози  аъзолари билан учрашиб,  улар билан юзма-юз суҳбатлашди. Футболчиларга ўзининг бой тажрибасидан келиб чиқиб,  маслаҳатларини бериб ўтди. 

Шунингдек жамоа устози Шохруҳ Ишанов билан ўзаро суҳбат чоғида,  Рауф Талгатович,  "Андижон-SGS"нинг Биринчи лигада дебютант жамоа бўлишига қарамай,  турнир жадвалида пешқадамлик қилиб келиши хурсанд этмасдан қўймаётганини яшириб ўтирмади. Келгусида ҳам тезликни пасайтирмасдан,  ёшларга кўпроқ ишонч билдириш кераклигини,  бу орқали уларни терма жамоаларга тайёрлаб бориш муҳимлигини аълоҳида такидлаб ўтди.  


Жамоа билан учрашув чоғида Инилеев "Андижон-SGS"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Абубакир Режаббоевни ҳам алоҳида сўраб ўтди ва эртага унинг хонадонига ташриф буюриб,  холидан хабар олишини кун тартибига киритиб қўйди. 

Албатта, Рауф Инилеевнинг жамоага қаратаётган бундай эътибори,  клубнинг барча аъзоларини хурсанд қилмасдан қолмади. Айниқса эндигина катта футболга кириб келаётган ёш футболчиларга хақиқий мотивация бўлди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика