Александр Гейнрих: "Зоминдаги стадионга келган мухлисларга ачинаман"
23 авг 2014 22:44
Янгиликлар
Александр Гейнрих: "Зоминдаги стадионга келган мухлисларга ачинаман"
"Сўғдиёна"га қарши ўйиндан сўнг "Локомотив" клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзбекистонга
қайтганимдан хурсандман. "Локомотив"да яхши футболчилар бор, тажрибали
мураббий ишламоқда, жамоа чемпионлик учун курашаяпти. Бугунги ғалаба
билан мухлисларимизни табриклайман. Бироқ бу майдонда профессионал
футбол ўйнаб бўлмайди. Стадионга келган мухлисларга ачинаман, улар кўча
футболини томоша қилишга мажбурлар", - дейди Александр Гейнрих.
Фикрлар