UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  0 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  1 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  4 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  20 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6

Александр Гейнрих: «Қатар билан ўйинда мухлисларимизга 1-рақамни бераман» Янгиликлар

Александр Гейнрих: «Қатар билан ўйинда мухлисларимизга 1-рақамни бераман»

Мен учун ҳамиша Гейнрих билан суҳбат қуриш ёқимли бўлиб келган.

Ҳар бир журналистда ўзи мунтазам фикр алмашадиган ва суҳбат қурадиган футболчилар бўлади. Одил Аҳмедов, Камолиддин Тожиев, Александр Гейнрих ва Илҳом Суюнов каби футболчилар билан суҳбатлашиб, одам ҳеч қачон зерикмайди. Бу футболчилар билан бир-биримизни яхши таниганлигимиз учун суҳбатларимиз доим самимий ва бетараф саволларга бой бўлади. Гарчи, терма жамоадаги иши аввалгидек юришмаётган бўлса-да, Қозоғистон чемпионатининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиб турган Сашадан ўзбекистонлик мухлисларнинг ишончи катта. Гейнрих билан бу сафарги суҳбатимиз асосан унинг бугунги кундаги жамоаси ҳақида бўлди. Гейнрихнинг интервьюларидан мухлислар Моуриньода бўлгани каби ажобтовур фикрларни ўқишга ўрганиб қолишган. Бу сафарги суҳбатимиз ҳам ҳангома билан бошланди.

- Ассалому Алайкум, Александр! Мухлисларингиз сизни соғиниб қолишди, кўринмайсиз?
- Мен ўзим ўзимни кўрмаяпман-ку (ҳазиллашади)!

- Паспортингизни йўқотиб қўйдингизми?
- Нега? Йўқ, албатта.

- Унда расмингизни томоша қилинг!
- Тошойна ҳам бор (мен ҳазилни давом эттираётганмни билгандан сўнг).

- «Актобе»даги ишларингиз қандай кетяпти? Кўникиб қолдингизми?
- Ҳа, ишлар зўр. Ажойиб деса ҳам бўлаверади.

- Бугунги кунга келиб жамоангиз биринчи поғонадан жой олиб турибди. Бўлиб ўтган турлардан хулоса қилиб, чемпионликка эришамиз деб ўйлайсизми?
- Ҳар бир кучли жамоа ўз олдига чемпионликни мақсад қилади. Шундай экан, агар «Актобе» сингари ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган жамоа таркибида ўйнаётган эканмиз, бошқа вазифани мақсад қилиб, майдонга чиқа олмаймиз. Бизнинг асосий эътибор мамлакат чемпионлигига қаратилган.

- Аввалги йилги чемпион, «Шахтёр» 2013 йилда қайси жабҳада ортда боряпти, ёки «Актобе» кучайдими?
- «Шахтёр» билан нима юз бераётганини билмайман. Асосий эътиборни ўз жамоамга қаратганман. Агар биз чемпионатнинг биринчи босқичида максимал тарзда очколарни қўлга киритадиган бўлсак, плей-офф босқичида биз учун анча осон бўлади. Шунинг учун бутун жамоамиз фақат ва фақат ғалаба қозонишни ўйлаяпти.

- Легионерлар Қозоғистон чемпионатига қанчалик фойда беришяпти? Ўзбекистонда саноқли футболчиларни айтмасангиз, қолгани сариқ чақага ҳам арзимайди…
- Уларнинг фойдаси жуда катта бўляпти. Бу ерга 30 ёшдан ошмаган ва ўз терма жамоасига номзод бўлган футболчиларни чақирилади. Легионерларга бўлган талаб жуда катта. Бу эса чемпионат савиясини ошишига олиб келмоқда.

- Йил бошида «Актобе»ни маҳаллий мутахассис Никитенко қабул қилиб олди. Сизлар эса Муханов даврида жамоага таклиф қилинган эдингиз. Никитенкони бизнинг триога бўлган муносабати қандай?
- Бош мураббий билан муносабатларимиз яхши. Янги мураббий ҳимояга жиддий эътибор қаратди ва бу натижаларимизга ижобий таъсир кўрсата бошлади. Буни турнир жадвалидан ҳам билиб олса бўлади.

- Шунинг учун жамоа кам гол ўтказяптими?
- Бу биринчи сабаб, иккинчиси эса Арманистон терма жамоаси аъзоси Роберт Арзуманиян ва молдовиялик ярим ҳимоячи Сергей Ковальчукни жамоага келган бўлди. Бу икки футболчи ҳимоя томондан жамоамизга катта фойда бермоқда.

- Ҳозирча жамоангиз кетма-кет уч ўйинда дуранг ўйнади. Мени ҳайрон қолдиргани, уларнинг ичидаги «Акжайик» ва «Жетису» аутсайдерлар ҳисобланадилар. Саволни бошқачароқ қўйсам, Қозоғистонда пешқадам ва аутсайдер ўртасида фарқ қандай?
- Тафовут жуда ҳам кам. Исталган аутсайдер жамоа чемпионат фаворитини мағлубиятга учратишга қодир. Бу ерда жамоаларнинг савиялари бир-бирига жуда яқин.

- Премьер лига раҳбарлари ўз клубларини аяб ўтирмаяптилар. Мана бир неча йилдирки кучлилар сафида бор йўғи 12та жамоа қатнашяпти. Баъзан очколар олиб ташланяпти. Бизнинг ПФЛда ҳам шундай кескин чоралар кўриш керак деб ўйламайсизми?
- Мен аксинча фикр билдирган бўлар эдим. Бизда кучли жамоалар кўпайсин. Шундагина бизга ҳам кучли легионерлар келишади. Ҳозирги 3+1 менимча камдек.

- Лекин гапимга қўшилмасдан ўзга чорангиз йўқ. Агар 5+1 легионерлар тизимига ўтадиган бўлсак, биздаги сариқ чақалик футболчилар 3тадан 5тага кўпаяди. Ҳамма жамоа ҳам Миладинович, Пишур, Геворкян ва Гоголь каби ўйинчиларни сараламаяпти?
- Бу борада қўшилмай иложим йўқ.

- Ўзбекистон чемпионатини кузатяпсизми? Бугунги «Пахтакор» ва «Нефтчи»га қандай шарҳ берасиз?
- Албатта. Менимча, «Пахтакор»га тажриба етишмаяпти. Ёшлар сафига кўпни кўрган тажрибали футболчиларни жалб қилиш керак деб ўйлайман. «Нефтчи» эса сўнгги пайтларда сафар ўйинларида яхши ўйнай олмаяпти. Бу йил эса ўз майдонида ҳам керакли очколарни йўқотди. Фаолиятим давомида «Нефтчи»га қарши жуда зўр ўйинларда майдонга тушганман. «Нефтчи» ва «Пахтакор» ҳурматга лойиқ клублардир.

- Афсуски, чемпионатимиз савияси тушиб кетди. Табиийки, бу 2018-22 йиллардаги ЖЧ олдида терма жамоамиз учун катта муаммо туғдириши аниқ. Ҳозирги терма жамоа, 2002-2008 йиллардаги олий лига меваси деб биламан.
- Бу гапга қўшиламан. Ички чемпионат қанчалик кучли бўлса, миллий терма жамоа ҳам шу савияда бўлади.

- Терма жамоамиз олдида ўта муҳим ўйинлар турибди…
- Бу борада бир гапни айтишим мумкин. Тўғри, баъзан ўйинимиз чиқмаяпти. Бу футбол, ўсиш ва пасайишнинг олдини олиб бўлмайди. Аммо барчамиз жаҳон чемпионатига чиқишни истаймиз. Буни ҳаммамиз яхши ҳис қилиб турибмиз. Биз каби футболчилар учун бу сўнгги имконият бўлса, ёшлар учун Eвропага чиқиш эшиклари дегани. Шунинг учун бу чемпионат барчамиз учун керак. Ливан билан ўйин ҳақида тўхталиб ўтсам, биласизми, мен бундай мухлисликни анчадан бери кўрмаган эдим. Бизнинг мухлисларимиз ҳеч кимдан кам эмасликларини ўша куни исботлашди. Ўйинимиз ўхшамай турган пайтда, мухлислар 60 дақиқадан кейин шундай ишқибозлик қилдиларки, ишонинг, мен футболчиман, ҳар қандай ўйинчи бундай ҳолда «мондраж»га тушиб қолади. Ўша куни мухлисларимизга 10 балл қўйдим! Кореяда бизни ўта қийин ўйин кутиб турибди. Лекин Қатар билан бўлиб ўтадиган учрашувда мухлисларимиз 12чи ўйинчи эмас, 1чи ўйинчи сифатида юртимиз шарафини ҳимоя қилсалар, биз аниқ ғалаба қозонамиз. 60-дақиқада бошланган ажиотажни илк дақиқалардан кўрсата олсалар, биз азалий орзумиз бўлган жаҳон чемпионати йўлланмасини аниқ қўлга киритамиз.

- Александр, сайт ўқувчиларига вақт ажратганингиз учун ташаккур!
- Кападзе ва Бикмаевлардан ҳамма ўзбекистонликларга катта салом!


Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика