UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  0 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  7 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58

Александр Ежов: "Қўл остимдаги йигитлар бундан ҳам кўпроғини амалга ошира олади" Янгиликлар

Александр Ежов: "Қўл остимдаги йигитлар бундан ҳам кўпроғини амалга ошира олади"

Теглар :  ХоразмЗомин
Про лиганинг сўнгги ҳал қилувчи турида "Хоразм" ўз майдонида "Зомин"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Оғир ўйин бўлди. Босим бор эди. Ҳозир ҳиссиётда нима дейишга ҳам ҳайронман. Ғалаба билан йигитларни табриклайман. Улар билан фахрланаман. Ҳар бир ўйинда борини бериб ўйнашди. 

Ҳозир қўл остимдаги йигитлар янада яхшироқ ўйнай олишади, кўпроғига қодирлар. Ўйиндан қониқиш ҳоси қилдим. Камчилигимиз вазиятларни голга айлантира олмаётганимизда. Кейинги мавсумга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Умид қиламанки ҳаммаси яхши бўлади. Менимча йигитлар 60 фоиз кучини кўрсатди, улар бундан ҳам кўпроғини бажара олади. 

Олдиндаги режаларим ҳақида бирор нарса дея олмайман. Вақт кўрсатади.

Биз ҳар бир учрашувга жиддий қараймиз ва рақибни ўрганиб чиқамиз. "Зомин"ни дуранг ҳам қониқтиришини ва ҳимоядан ҳаракат қилишини  билардик. Футболчиларимга вазиятларда эътиборлироқ бўлишни айтдим. Чунки рақиб қарши ҳужумда гол уриб кетиши мумкин эди. Бизнинг ўйинга ўз режамиз бор. Тимур Исмаиловда вазиятлар бўлди, Темур Бекчановда ҳам қулай имконият юзага келди. 

Майдонда доим 12 ўйинчиларимиз яъни мухлисларимизнинг далдасини ҳис қилиб тўп тепамиз. Бугун ҳам ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан кўплаб ишқибозлар ташриф буюришди. Уларга катта раҳмат айтаман",- дейди Ежов.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика