Александр Ежов: "Футболчиларимни биринчи очко билан табриклайман"
19 сен 2020 21:24
Янгиликлар
Александр Ежов: "Футболчиларимни биринчи очко билан табриклайман"
"Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Икки жамоанинг кучи тенг эди. Ҳа, ҳисобда олдинга чиқиб олиб ўйинни сусайтирдик. Кетма-кет шунча омадсизликдан кеийн руҳан тикланиш оғир. Аммо йигитларни мавсумдаги дастлабки очкони қўлга киритишгани билан табриклайман", - дейди Ежов.
- "Зомин"нинг иккинчи голи бўлишдан аввал сизнинг футболчингизга қўполлик ишлатилди, лекин ҳакам буни инобатга олмаганди. Бугунги ўйинда ҳакамлар ишидан қониқдингизми?
- Ҳакамларга эътирозим йўқ. Уларнинг ўз қўмитаси бор. Барча хато қилади. Шунчаки ўша вазиятда футболчиларим вазиятни охиригача ўйнашлари керак эди.
- Жамоа 7-турга келиб ўзининг биринчи очкосини олди. Ўзи "Хоразм" жамоасининг бош мақсади нима? Йил аввалида қандай бўлгандию, ҳозир қандай?
- Мавсум бошида мен бу клубда эмасдим. Ҳозир мақсадимиз Про лигада жон сақлаб қолиш. Биз ҳар бир баҳсда ғалаба учун ўйнаймиз.
- Молиявий ҳолат қандай?
- Молиявий ҳолат стабил.
Фикрлар