UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:1 (матнли трансляция)  33 18:34Суперлига. ОКМК - "Насаф": Асосий таркиблар маълум  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  3 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6

Александр Ежов: "Бугун кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик" Янгиликлар

Александр Ежов: "Бугун кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик"

ПРО-Лига 13-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Жамоамизнинг барча аъзолари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар муваффақиятсизликка учради. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди ва голга тортадиган вазиятларни яратишни бошладик.

Бундан ташқари бугун айрим футболчиларимизда жароҳат бор эди. Заҳира ўриндиғимизда асосан ёшлар бўлганлиги учун улар орасида ўйинни кучайтирадиган футболчилар йўқ эди. Аниқ айтадиган бўлсак, 4-5 нафар асосий таркиб футболчиларимизда жароҳат бор. Бу каби сабаблар бугунги ўйин натижасига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Шунингдек Саиджамол Давлатжоновни ҳам жароҳат туфайли заҳирага олдик.

Иккинчи бўлимда ўйинимиз чиндан ҳам кучайди. Кўплаб вазиятлар яратдик. Бироқ рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. Бу футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради. "Истиқлол" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Тўғри, бугун иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Футбол шунақа ўйин. Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Имкониятлардан фойдалана олмаганимиз учун ютқаздик" - дейди "Хоразм" бош мураббийи.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика